Бухородаги хайрия тадбирда 103 та масжидга Қуръони карим тақдим этилди
03 июн 2019 й.
48 марта ўқилди.

 

Бухородаги хайрия тадбирда 103 та масжидга

Қуръони карим тақдим этилди

Бандаларига кўплаб неъматлар бериб уларнинг шукрини адо этмоғимизни ибодат даражасига кўтарган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар бўлсин. 
Ойларнинг султони Рамазони шариф ибодатлар, яхшилик улашиш ойи саналади. Хайриялар улашиб инсонлар қалбига хурсандчилик етказиш "Вақф" хайрия жамоат фондининг асосий мақсадларидан саналади. Бу анаънанинг навбатдаги манзили Бухоро вилояти бўлди.
Жорий йилнинг 1 июнь куни "Вақф" хайрия жамоат фондининг хайрия тадбири Бухоро шаҳридаги “Абу Ҳафси Кабир” жоме масжидида бўлиб ўтди. Тадбирда “Кўзи ожизлар жамияти” дан 10 кишига, “Жўйбори Калон” аёл-қизлар мадрасасидан 8 кишига ва Бухоро шаҳридаги имконияти оз 50 дан зиёд инсонларга озиқ-овқат ва кийим кечакларидан иборат 12 миллион сўмлик маҳсулотлар Аллоҳ йўлида эҳсон қилинди. 
Бухоро вилоятидаги 103 та масжидга Қуръони Карим топширилди. Тадбир сўнгида бу ишларга ташаббускор бўлган саҳоватпеша инсонлар ҳамда Фонд ходимлари ҳаққига дуолар қилинди.

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:25
Куёш: 05:08
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram