Муфтий ҳазрат ал-Азҳар шайхи билан учрашди
11 январ 2019 й.
29 марта ўқилди.

Муфтий ҳазрат ал-Азҳар шайхи билан учрашди
 

9 январь куни Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ал-Азҳар Шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб жаноблари билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев ва ал-Азҳар мажмуасининг йирик уламолари иштирок этдилар. 
Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида томонлар ал-Азҳар мажмуаси ҳамда Ўзбекистондаги диний соҳага оид марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги “Йўл харитаси” имзоладилар.
Эришилган келишувларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сайтимиз орқали ёритиб борамиз.
Миср сафари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:10
Куёш: 08:01
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram