Сиз бизга кераксиз
02 март 2019 й.
294 марта ўқилди.

 
Сиз бизга кераксиз

Бухоро вилоятида бугун 2 март куни илк маротаба имконияти чекланган эшитиш-сўзлаш ва кўриш қобилиятида нуқсони бўлган фуқаролар билан “Вақф” хайрия фонди раҳбари ўринбосари З.Турдиев, Бухоро шахар ҳокимининг ўринбосари А.Хайитов, ЎМИ Бухоро вилояти вакили Ж.Элов, Бухоро шахар бош имом-хатиби О.Авезов, ЎМИ мутахассиси М.Абубакирова, ЎМИ сурдо таржимонлари О.Худойберганова, Р.Бердиев, туман ва шахар имом-хатиблари иштирокида "СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирда юртимиздаги ҳар бир фуқаро ҳурмат, эҳтиром, эьтибор ва иззатда эканлиги хақида суҳбатлар қилинди. Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда дин ривожи, халқ манфаатлари, юрт фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эшитиш ва сўзлаш билан боғлиқ нуқсони бўлган шахсларни диний-маърифий билимларини чуқурлаштириш, Ислом динимиз, эътиқодимиз хусусида қўшимча маълумотлар бериб бориш борасида турли тадбирлар ва чоралар кўрилаётгани тўғрисида сўз юритилди. Ушбу  тадбир ҳам олиб борилаётган хайрли ишларнинг узвий давоми экани эътироф этилди. Тадбир сўнгида имконияти чекланган фуқароларга “Вақф” хайрия фонди томонидан совға-саломлар улашилди.
Яратилаётган бундай имкониятлар учун учрашув иштирокчилари хурсанд эканликларини айтиб бу ишга хизмат қилаётган барчани дуо қилдилар.


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:01
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram