“Нақшбанд туризм фестивали”га меҳмонлар келишни бошлади
08 ноябр 2018 й.
63 марта ўқилди.

“Нақшбанд туризм фестивали”га меҳмонлар келишни бошлади

2018 йил 7–14 ноябрь кунлари юртимизда зиёрат туризми йўналишида “Нақшбанд туризм фестивали – 2018” номли халқаро тадбир ўтказилади.

Унда дунёдаги Нақшбандия тариқатининг 170 дан зиёд вакили ва кўплаб меҳмонларнинг юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилган.

Куни кеча тушдан сўнг фестиваль иштирокчиларининг дастлабки гуруҳи Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиниб, Бухоро шаҳрига авиақатнов орқали жўнаб кетишди. Меҳмонлар ўзлари учун белгилаб қўйилган меҳмонхоналарга жойлаштирилди.

Фестивалнинг иштирокчилари Бухоро шаҳрида "Етти пир" номи билан машҳур бўлган Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний, Ҳазрат Хўжа Ориф Ревгарий, Ҳазрат Хўжа Маҳмуд  Анжир Фағнавий, Ҳазрат Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий, Ҳазрат Хўжа Бобоий Сомосий, Ҳазрат Хўжа Али Ромитоний ва Ҳазрат Абул Хафс Кабир ҳамда Ҳазрати Сайид Амир Кулол зиёратгоҳ-мажмуаларини зиёрат қилишади. Бундан ташқари, меҳмонларнинг Мир Араб Олий мадрасасига ҳам ташриф буюриб, мадраса фаолияти билан яқиндан танишишлари фестивал дастуридан ўрин олган.

 ЎМИ Бухоро вилояти Матбуот хизмати

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:28
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram