Бухоро вилоятига «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан китоблар етказилди.
27 октябр 2018 й.
706 марта ўқилди.

 

 Бухоро вилоятига «Вақф» хайрия жамоат фонди 

томонидан китоблар етказилди.

           «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ҳозирги кунда «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси ўтказилмоқда. Акцияга кўра, масжидларга Қуръони карим, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий китоблар ва масжид қавми учун керакли деб ҳисобланган китоблар етказиб бериляпти.
Шу вақтга қадар 9 та вилоятдаги 306 та масжидга жами 367 млн сўмлик 13109 та  китоб етказиб берилди.
  Акцияга кўра, «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси 10-босқич Бухоро вилояти учун йиғилган маблағ ҳисобидан бугун 27 октябр куни Бухоро вилоятининг Бухоро, Когон, Ғиждувон, Вобкент туманларидаги  жами 28 та масжидга Қуръони карим, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий китоблар ва масжид қавми учун керакли деб ҳисобланган китоблар етказиб берилди.
Сиз ҳам акцияда иштирок этиб, Аллоҳ йўлида вақф қилишингиз мумкин. Пул ўтказиш учун пластик рақами: 8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

ЎМИ Бухоро вилояти 
Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:58
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram