Хатони англамоқ авф сабаби
21 сентябр 2017 й.
81 марта ўқилди.

 Хатони  англамоқ  авф  сабаби

                  Жорий  йилнинг  19 сентябр  куни  Бухоро  вилояти  Қоравулбозор  тумани  жазони  ижро  этиш  муассасасида  қамоқ  жазосини  ўтаётган  диний  экстремистик  оқим  аъзоларидан  бўлган  маҳкумлар  билан  суҳбат  ўтказилди.  Ушбу  суҳбатдан  мақсад,   мазкур  ҳар  хил  диний  экстремистик  оқим  аъзоларини  эргашиб  юрган  ғояларини  асл  мақсадини  очиб  бериш,  ислом  динининг  моҳиятини  тушунтириб  беришдан  иборат.  Бугунги  кунда  Давлатимиз  раҳбари Ш.М.Мирзиёев  томонидан  берилган  имкониятдан  оқилона  фойдаланган  ҳолда,  яъни  эргашиб  турган  пуч  ғояларидан  воз  кечиши,  тавба  қилиш  йўлига  ўтиши  ва   оилаларига  қайтиб  барча  Ўзбекистон  заминида  эмин-эркин  нафас  олиб,  бугунги  кундаги  барча  қулайлик лардан  баҳраманд  бўлиб  яшашга  интилишларига  тарғиб  қилишдек  вазифани  адо  этиш   мақсадида,  “Оила  муқаддас  қўрғон”  мавзусида  суҳбат  олиб  борилди.             
                Ушбу  суҳбат  Ўзбекистон  мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили,  Баҳоуддин  Нақшбанд  масжиди  имом  хатиби  Мансуржон  Нуруллаевнинг  маърузаси  билан  бошланди.  Маърузада  Исломда  оиланинг  муқаддас  қўрғон  эканлиги  ва  бу  қўрғоннинг  эгаси  оила  раҳбари  ҳисобланмиш  эркак  экани,  эркакнинг  оиладаги ўрни  ва  вазифалари  тўғрисида  кенг  тушунчалар  берилди. Дин пешволари ва  имом хатибларнинг   маърузаларидан  таъсирланган  ҳамда  пуч  ғояга  эргашганини  англаган  маҳкумлардан  Расулов  Зиёдулло  ва  Тўхтабоев  Маъруфлар  тавба  қилиш  йўлига  ўтганлиги  ва  қилган  ишларидан  пушаймон  бўлганлигига  иқрор  бўлганлиги  сабабли  озодликка  чиқди.  Улар  озодликка  чиқар  экан,  қалбида  улкан  ҳаяжон  ва  завқ  билан  жазони  ижро  этиш  муассасасида   ҳанузгача   иккиланиб  турган  ё  бўлмаса  ўз  фикри тўғри деб  турган  сафдошларига: “Мен  ўз  тутган  йўлимни  хатолигини  англаб етдим,  айбимга  иқрор бўлдим  ва  менга  бугун  озодлик  неъматидан  баҳраманд  бўлиш    насиб  қилди.  Қамоқда  ўтказган  саккиз  йил  умримга  ачинаман,  аммо  бунга илмимни  етишмаслиги,  дин  пешволари  насиҳатларига қулоқ  тутмаганим,  қайсарлик  ила  ўз  фикримда  турганим  бўлди.  Мана шу  саккиз  йил  орасида   қанча  яхши  неъматларга  эришишим,  оиламни  бахтли  қилишим,  ота  онам  ва  яқинларимни   хизматида  бўлиб, улкан  мақсадларга  эришишим  мумкин  эди. Аммо  Аллоҳга  шукр  ҳали ҳам  кеч  эмас,  буни  англаб  етдим  ва  бундай  имкониятларни  яратиб  берган,  бизни  ҳаққимизга  қайғурган  Президентимиздан  миннатдорман,  то  умримни  охиригача  фарзандларимни ватанпарвар қилиб  тарбиялашни ва  шу  ватан  учун  астойдил  хизмат  қилишни  ният  қилдим.  Сизлар  ҳам  шу  йўлни  тутишликларингизга  тилакдошман”  дея  сўзини  якунлади.  
           Аллоҳ Таоло ҳар  бир  бандага  хатосини  англаб  ўз  вақтида  тавба  қилишлигини  ва  тўғри  йўлдан  боришлигини  насиб  этсин. Омин!!!
 
                                                                              ЎМИ  Бухоро вилояти вакили, 
                                                                        Б.Нақшбанд  масжиди  имом хатиби 
                                                                                        М.Нуруллаев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:00
Куёш: 06:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram