Республикамиз бўйлаб хайрия ишлари қилинди
21 март 2020 й.
27 марта ўқилди.

 

Республикамиз бўйлаб хайрия ишлари қилинди 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги имом-хатиблар ва саховатпеша халқимиз томонидан бугун юртимиз бўйлаб 400 дан зиёд жонлиқлар, 30 га  яқин қорамоллар сўйилиб Аллоҳ йўлига қурбонликлар қилинди, гўштлари Республикамизнинг барча  ҳудудларидаги  эҳтиёжманд оилаларга хайрия қилинди, бу қурбонлик юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида амалга оширилди.
Ундан ташқари бир неча юзлаб хатми Қуръонлар қилинди, миллионлаб саловоти шарифлар айтилиб, Яратган зотга илтижолар қилиниб,  бугун дунёга соя солаётган иллатдан паноҳ сўралиб, инсоният бошидан ва хоссатан юртимиздан ушбу иллатни кўтарилиши сўралди.
Ушбу хатми Қуръонлар, салавоти шарифлар ва хайрия ишларининг якуний дуолари муфтий ҳазратлари бошчилигида юртимиздаги ёши улуғ Уламолар томонидан амалга оширилди.
Бу қилинган хайрли амаллар ва илтижоларнинг самарасини Буюк Роббимиз яқин кунларда  иншааллоҳ кўрсатади.


ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram