Янги ўқув йили бошланди.
05 сентябр 2019 й.
184 марта ўқилди.

 

 Янги ўқув йили бошланди.

2019 йил 4 сентябрь куни Бухоро шаҳар “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида  “Мустақиллик байрами” ва “Билимлар куни” муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”  шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Билим юрти АРМ томонидан истиқлол, унинг қўлга киритилиши, уни асраб-авайлаш мавзуларидаги адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда билим юрти фахрий устоз-мураббийлар  ташриф буюришди. Тадбир давомида 1, 2, 3 ва 4-курс талабалари  мустақил юртимизнинг байрамини нишонлаш учун ўзларининг кўринишлари билан қатнашишди. 2017-2019 йиллардаги диний-маърифий соҳадаги энг муҳим ислоҳотлар санаб ўтилди. "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида ўтказилган тадбирдан сўнг "Мустақиллик дарси" билим юрти мударрисаси Мухайё Шомуродова томонидан ноанъанавий тарзда ўтказилди. Талабаларнинг фаол иштирокларида жуда қизиқарли ва таъсирчан ўтказилган дарс талабалар ва меҳмонларга манзур бўлди.
Тадбир  сўнгида  Қуръони карим сураларидан тиловат қилиниб, билим юрти мудири А.Иноятов томонидан  дуои хайрлар ва юртимиз мустаққилиги, фаровонлигига катта ҳисса қўшаётган  ўқитувчилар жамоаси ва талабаларга билим бериш ва билим олиш каби машаққатли ва хайрли ишларида муваффақиятлар тилади.

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:24
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram