Ўзбекистон Республикаси Конституцияси соф эътиқод эркинлиги асоси
06 декабр 2018 й.
51 марта ўқилди.

 

 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  

соф эътиқод эркинлиги асоси

 

2018 йил 5 декабрь куни “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус билим юртида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – соф эътиқод эркинлиги асоси” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Бухоро шаҳар Бухоро давлат университети  сиёсатшунослик кафедраси катта ўқитувчиси  М.Орипова тадбир меҳмони бўлди.  Тадбирда талабалар ўз чиқишлари билан иштирок этдилар.

Ташриф буюрган меҳмон М.Орипова 1992 йил 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси XII чақириқ Олий Кенгашининг XI сессиясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигини айтди. Конституциянинг вужудга келиш тарихи ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси суверен давлатимизнинг қонунчилик-ҳуқуқий негизини шакллантиришининг асосий пойдевори мустақил давлатимизнинг тамал тоши бўлди. Конституциянинг асосий моҳиятини атрофлича ёритди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилишида энг аввало ўзбек халқининг орзу-умидлари ва манфаатлари инобатга олинганлигини эътироф этди.

Бундан ташқари 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган халқаро норматив ҳужжат  “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорацияси”, ривожланган давлатларнинг ҳуқуқий - норматив ҳужжатларидан менталитетимизга мос келадиган жиҳатлари Конституциямизга киритилганлигини таъкидлади.

Талабаларнинг ҳуқуқий билимлари юзасидан “Конституция асослари”га оид махсус дарс соатлари ўтилди. Шу билан бирга талабаларнинг хуқуқий саводхонлигини текширилди. 

Билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир муовини Ҳуснигул Ҳалимова конституцион ҳуқуқларга оят ва ҳадисларлардан далиллар келтирди.

Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари буйича мудир ўринбосари Р.Мамадшоева барчани Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги билан муборакбод этди. Конституцияда маҳалланинг, оиланинг айниқса аёлларнинг ўрни борасида эътибор берилганлигини алоҳида таъкидлади. 

 

                            Рохат Мамадшоева

Билим юрти маънавият ва маърифат

 ишлари буйича мудир ўриносари 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram