Зиёратчилар учун яна бир қулайлик
06 апрел 2019 й.
145 марта ўқилди.

 

 Зиёратчилар учун яна бир қулайлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 2018 йил 16 -17 февраль кунлари вилоятга ташрифи чоғида  Бухоро вилоятида муқаддас қадамжолар кўплиги, уларни зиёрат қилиш юртдошларимиз учун ҳам қарз, ҳам улкан саодат эканини таъкидлаб, ёш авлодни аждодларимизнинг маънавий мероси асосида тарбиялаш ҳамда «Етти пир»ни обод қилиш бўйича бўйича кўрсатмалар берган эдилар.
Берилган топшириқлардан бири яъни, зиёратчи ва намозхонларга қулайликлар яратиш мақсадида 2019 йил 5 апрел жума куни Абдухолиқ Ғиждувоний ва Хожа Али Ромитаний жомеъ масжидларида миллийлик ва замонавийлик билан уйғунлаштирилган ҳолда қурилган янги таҳоратоналар ишга тушди. Абдухолиқ Ғиждувоний тахоратхонаси бир вақтнинг ўзида 70- 80 кишига таҳорат қилишига  мўлжалланган бўлиб, эркак ва аёллар учун алоҳида қулайликларга эга. 
АЛЛОҲ БУ ҚИЛИНГАН ХАЙРЛИ ИШЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ, БУНДАЙ ИШЛАРНИ ДАВОМИЙЛИГИНИ БАРДАВОМ АЙЛАСИН. 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:25
Куёш: 05:08
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram