Янгиликлар
17 октябр 2017 й.

  2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқанд шахридан  Бухоро шаҳрига етиб келди. Меҳмонлар Бухоро халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

батафсил»

15 октябр 2017 й.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 10 октябрь кунидаги 1530-сонли хати ижроси юзасидан 14 октябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасининг анжуманлар саройида бўлиб ўтган йиғилишда ЎМИ Бухоро вилояти вакили М.Нуруллаев сўзни очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрь куни  БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқларини  имом хатибларга  намойиш этди. Шундан  сўнг  мазкур нутқда  кўтарилган  муаммоларни тушунтириб  бериш мақсадида тарих фанлари номзоди Аминов Фармон Мавлонович сўзга чиқиб: “Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ривожланмоқда. Биз аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, теран англаган ҳолда, қатъий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз, мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлида бормоқдамиз. 

батафсил»

07 октябр 2017 й.

 6 октябрь куни БМТнинг диний ва эътиқод эркинликлари бўйича махсус вакили А.Шахид бошчилигидаги делегация аъзолари Фарғонадан Бухоро шаҳрига етиб келишди. Меҳмонлар Бухоро халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. 

БМТнинг диний ва эътиқод эркинликлари бўйича махсус вакили А.Шахид бошчилигидаги делегация аъзолари Бухорога ташрифини 7 октябрь куни эрталабдан Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси билан танишишдан бошлади. 

батафсил»

31 август 2017 й.

 Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим

 
Оламлар Раббиси Аллоҳ таолога беадад шукрлар,  Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга, оила аъзоларига ва саҳобаларига дуруду салавотлар бўлсин!
 
Муҳтарам юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан Сизларни улуғ айём – Қурбон ҳайити билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз. Ушбу саодатли кунларда Аллоҳ таборака ва таолодан мўмин-мусулмонларнинг  дуо-илтижолари, савоб амалларини ҳусни қабул айлаши ҳамда Ватанимизни янада обод, халқимиз фаровонлигини зиёда қилишини сўраймиз.
 

батафсил»

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 06:57
Пешин: 13:10
Аср: 16:30
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:30
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram