Юртимиз зиёратгоҳлари ва муқаддас қадамжолар
18 июн 2017 й.

ҲАЗРАТ БАҲОУДДИН НАҚШБАНД

 Тариқат намоёндаларидан Баҳоуддин Нақшбанд асли исмлари – Муҳаммад ибн Муҳаммад Жалолиддин ибн Бурҳониддин  ибн  Шаъбон  ибн  Абдуллоҳ  ибн  Зайнулобидин  ибн  Шаъбон  ибн  Саййид  Бурҳон  ибн  Саййид  Маҳмуд Румий  ибн  Саййид  Исҳоқ  ибн  Саййид  Тақий  ибн  Саййид  Маҳмуд  Жомеъ  ибн  Саййид  Али  Акбар  ибн  Имом  Али  Тақий  ибн  Имом  Муҳаммад  Тақий  ибн  Имом  Али  Мусо  ар  Ризо  ибн  Зайнулобидин  ибн  Ҳусайн  ибн  Али  ибн  Абу  Толибдир.  Насл насаблари Пайғамбаримиз  саллоллоҳу  алайҳи  васалламга  бориб туташади, яъни ота томонидан Ҳазрати Али розияллоҳу  анҳу ва оналари томонидан Абу Бакр Сиддиқ  розияллоҳу  анҳу орқали.  Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд - бу мўътабар ном асрлар оша мусулмон оламида инсонларга “ Шайх Нақшбанд ”, “ Хўжаи Бузург ”, “ Шоҳ Нақшбанд ” номлари билан маълум ва машҳур бўлиб, у зот асос солган сўфийликнинг Нақшбандия  тариқати ҳануз кўплаб мухлисларга  эгадир.

  Ул  зот  ҳижрий 718/ милодий 1318  йили Бухоро  вилоятининг   Қасри Ҳиндувон  қишлоғида таваллуд топдилар. Ўша вақтда шаҳардан четроқда бўлган бу қишлоқда ҳинд қабилалари истиқомат қилган.  Кейинчалик Баҳоуддин  Нақшбанд барокотларидан бу қишлоқ Қасри Орифон деб юритилган. Оталарининг исмлари Муҳаммад Жалолиддин бўлиб, бу зот ҳажга борган вақтларида  Мадинада вафот этиб, ўша ерда дафн қилинганлар. Волидаларининг исмлари Орифа бўлиб, оталари вафот этганларидан сўнг, Баҳоуддин Нақшбанд тарбияларини ўз зиммаларига олганлар. Солиҳа, илмли аёл бўлганлар. Баҳоуддин  Нақшбанд  волидаларининг  муборак  қабрлари ҳам  Қасри  Орифондадир.  Бу масканда  Биби  Орифа  билан  бирга  яна  бир неча  номаълум  улуғларимизнинг қабрлари жойлашган.  
Хўжа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари Саййид Амир Кулолга шогирд  тушган  бўлсалар ҳамки, манбаларда у кишининг ўзларидан бир неча саналар илгари ўтиб кетган Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний ҳам устозлари эканликлари қайта-қайта таъкидланади. Бу хилдаги маънавий тарбияга тасаввуф оламида “увайсийлик йўли” деган ном берилган.
Хўжа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг олий мақомлари у кишининг ёшлик чоғлариданоқ зоҳир бўла бошлади. У зот ўта зеҳнли ва идрокли эдилар. Аллоҳ таоло бу кишига улуғ зотларга шогирд бўлиш бахтини берди. Хўжа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари гўдаклик чоғларида Муҳаммад Бобойи Самосий ҳазратларининг ҳузурларида тарбия олдилар.
Хўжа Баҳоуддин Муҳаммад Бобойи Самосий ҳузурларида шогирд сифатида келишлари билан дарҳол у кишининг суҳбатларига иштирок этганлар. 

батафсил»

18 июн 2017 й.

ҲАЗРАТ САЙЙИД АМИР КУЛОЛ

 «Мақомоти Амир Кулол» китобида «Саййид Амир Кулол» нинг тарихлари тўлиқ баён қилинган. Бу китоб¬нинг муаллифи Шаҳобиддин, Амир Кулолнинг чевара¬лари, яъни Амир Кулолнинг Ҳамза исмли ўғилларининг невараси (қиз¬ларидан). Амир Кулол «саййидлар» дан, яъни пайғамбари¬миз Муҳаммад (а.с)нинг уруғларидан. Оталари Амир Ҳамза бўлиб, Ҳижоздан (ҳозирги Саудия Арабистони) Бухоронинг Афшона (Пешку) қишлоғига кўчиб келганлар. Бу ерда у кишини турк машойихларидан Саййид ота (қ.с.) (ваф. 1321 й, Аҳмад Яссавий¬нинг муридларидан ) кўргани келиб турар эдилар. Саййид ота биринчи бўлиб Амир Кулолнинг келажакда улуғ инсон бўлиш-ликларидан башорат берганлар (ҳиж. 683й. 1284-1285 й.). Кунлардан бир кун Саййид ота Афшонага келадилар ва Саййид Амир Кулолнинг оталарига айтадилар: «Эй биродар, сизга Ҳақ Субхонаҳу ва таъоло бир фарзанд каромат қиладики, унинг файзи жаҳоннинг бошидан охиригача етади. Албатта, унинг исмини Амир Калон қўйинг».

Дарҳақиқат, оз фурсат ўтганидан сўнг Ҳазрат Саййид отанинг айтган башоратлари амалга ошган ва Амир Кулол муҳтарама оналарининг ботиний вужудларида пайдо бўлган ва тезда ўзига хос бўлган сифатларни намоён этган. «Мақомот» да Саййид Амир Кулолнинг оналарининг тилларидан қуйи-дагича баён этилади: «Менинг ботиний вужудимда Аллоҳ таборак ва таоло у кишини вужудга келтирганда, мабодо билмасдан бирор шубҳали луқмани есам, ичимга шундай ҳайбатли оғриқ кирар эдики, хеч нимани билмай ҳушимдан кетар эдим. Бундай воқеалар кўп бўлиб турар эди. Кейин англадимки, бу бизда фарзандимиз қадамларининг барако¬тидан экан».
Саййид Амир Кулол оналари тилидан келтирилган воқеа шуни кўрсатадики, Ҳазрат ҳали оналарининг ботиний вужуд¬ларида энди дунёга келганларидан бошлаб фақатгина ҳалол луқмани истеъмол этганлар. Ҳаром ва шубҳали луқмани у кишининг пок вужудлари умуман кабул қилма¬ган. Поклик улуғ зотга берилган илохий файз бўлиб, ҳақиқатга етишишнинг асосий воси¬таси ҳам  бу поклик эканлигини кўрсатади.
Саййид Амир Кулол – асл исмлари Саййид Амир Калон ас-Сухорий бўлиб, Бухоро яқинидаги Сухор қиш¬лоғида (ҳо¬зирги Когон туман Янги ҳаёт қишлоғида) туғилганлар. Бу зот тахминан ҳиж. 680й мел. 1281 йилда дунёга келганлар. Кулол¬чилик ҳунарида машҳур бўлганлик¬лари учун Амир Кулол деб аталганлар. Бу зот – пайғамбар алайҳиссаломнинг насаблари¬дан бўлганликлари учун саййидлардан ҳисобланадилар. 
Саййид Амир Кулол (қ.с.) ҳаётларида Бухородан ташқарига чиққан эмаслар, яъни на Макка ва Мадина ва на бошқа жойларда бўлганлар. Ҳижоздан то Туркистонгача муридлари бўлган эсада, бу муридларига таълим беришлик¬ларини ҳеч ким билмаган, яъни каромотлари ила бўлган.
Ҳазрат Амир Кулолнинг биринчи устозлари Яссавия тариқатининг пири, турк машойихи Саййид Отадирлар.

батафсил»

18 июн 2017 й.

ХЎЖА МУҲАММАД БОБОЙИ САМОСИЙ

  Хўжа Муҳаммад  Бобойи Самосий қ.с. – 1259 йил Бухоро  вилояти  Рометан тумани Самос қишлоғида туғилиб, 1354 йил вафот этганлар.

батафсил»

18 июн 2017 й.

ХЎЖА АЛИ РОМИТАНИЙ

 Хўжа Али Ромитаний қ.с. – Хўжаи Азизон номи билан машҳур. Бу зоти шариф Бухоро  вилояти Рометан тумани Қўрғон қишлоғида туғилганлар. Мақомотлари ғоят олий, каромотлари бисёр, касблари тўқувчи бўлган. “Рашаҳот” да ёзилишича 1310 йил, “Мақомоти Шоҳи Нақшбанд ”да ёзилишича 1321 йилда вафот қилганлар. 130 йил умр кўрганлар, Кўҳна Урганчда  дафн  қилингандирлар. Хўжа Муҳаммад  ва  Хўжа Иброҳим исмли ўғиллари бўлган. Хўжа Али  Ромитанийнинг  “Рисолаи Азизон” китоблари машҳур. 

Хўжа Алининг Рометандаги Қўрғон қишлоғида табаррук  қадамжой зиёратгоҳлари бор. Хўжа Алининг тўртта машҳур халифалари бўлган: Хўжа Муҳаммад Кулоҳдўз, Хўжа Муҳаммад Халлож, Хўжа Муҳаммад Бовардий, Хўжа Муҳаммад Бобойи Самосий.
 

батафсил»

17 июн 2017 й.

ХОЖА МАХМУД АНЖИР ФАХНАВИЙ

 Хўжа Маҳмуд Анжир Фахнавий: “Ё Раббий!” – десалар, Аллоҳ  Таъолодан: “Лаббайка, ё абди!” (Лаббай, эй менинг бандам!) деган бевосита жавобни эшитардилар.  Авлиёлар  албатта  ўз  каромотлари  билан  азиздурлар, жумладан  Хўжа Маҳмуд ҳазратлари  ҳам   кўплаб кароматларни сохиби  бўлганлар.

батафсил»

08 июн 2017 й.

ХОЖА ОРИФ АР РЕВГАРИЙ МОҲИТОБОН

 Хожа Муҳаммад Ориф ар Ревгарий Моҳитобон зиёратгоҳи Шофиркон туманида жойлашган бўлиб, истиқлолдан сўнг 1991 йилда намозхонларнинг таклифлари билан масжид қурилиш ишлари бошланди. Қурилиш ишларида Ўзбекистон Қишлоқ Қурилиш Вазири Назир Ражабов, Шофиркон туманидаги бир қатор корхоналар ва жамоа хўжаликлари ҳамда вилоят ҳокимлари, туман ҳокими бошчиликларида 1997 йилда қурилиб, намозхон ва зиёратчилар ихтиёрига топширилди. Бир вақтнинг ўзида масжидда 450 киши намоз ўқиши мумкин. Зиёратгоҳнинг умумий ер майдони 2,5 га  ташкил этади. 

“Хожа Ориф ар Ревгарий Моҳитобон” жомеъ масжиди 1998 йил 10 августида давлат рўйхатидан ўтиб, диний ташкилот мақомини олди. Ҳозирда, масжидда “Моҳитобон боғи” барпо этилиб, янгидан замонавий таҳоратхона, маъмурий бино қурилди. 
 

батафсил»

31 май 2017 й.

ХОЖА АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ

 Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний Бухоро вилояти Ғиждувон Қалъасида 1103 йилда  туғилган, буюк мутасаввуф олим, нақшбандия тариқатининг ривожига муҳим ҳисса қўшган аллома, соҳиб каромат авлиё бўлиб,  Хўжаи Жаҳон(Жаҳон ҳожаси) номи билан бутун дунёга машҳур ва маълум. Унинг отаси Имом Абдулжамилдир. Имом Абдулжамил Имом Молик (713—795) авлодларидан ҳисобланади.

          Имом Абдулжамил асли Румлик. Хожа Абдулхолиқнинг онаси  Малатия мамлакати подшоҳининг қизи бўлганлар. Хўжанинг қабри Ғиждувон шаҳрининг марказида. Онасининг оёғи томонида кўмилган. Шунингдек, Хожа Абдулхолиқ қабри ёнида Мирзо Улуғбек қурдирган мадраса
ҳозирги кунгача сақланган. Мақадларининг шимолида жомеъ масжиди ҳам қурилган.

батафсил»

28 апрел 2017 й.

БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ТАРИХИЙ-МЕЪМОРИЙ МАЖМУАСИ

 Бухородан 10 километр шимолий-шарқда Қасри Орифон қишлоғи жойлашган бўлиб, бу ерда улуғ пиру комил Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг муборак зиёратгоҳлари ўрин олган. 34 гектарли тарихий-меъморий ёдгорлик мажмуаси беш аср мобайнида шаклланиб, бугун нафақат Шарқ мамлакатлари, балки бутун дунё аҳлининг қутлуғ қадамжосидир.  

 

батафсил»

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:35
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram