Ҳазрат Довуд алайҳиссалом
27 декабр 2014 й.
968 марта ўқилди.

 Ҳазрат Довуд алайҳиссалом

Маълумки, Ҳазрати Довуд алайҳиссалом мелоддан аввалги XI асрда яшаб ўтганлар. Қуръони Каримда Довуд алайҳиссалом ҳақларида “Сод” сурасида хабар келган. Довуд алайҳиссаломга “Забур” нозил этилган эди. Довуд алайҳиссалом ҳам пайғамбар, ҳам подшоҳ бўлганлар. У кишининг товушлари шу қадар таъсирли бўлганки, Забурни қироат қилганларида ҳатто қушлар, ваҳший ҳайвонлар маст бўлиб тингларкан. Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизларга Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларини, ибодатларини намуна қилганлар. Довуд алайҳиссалом подшоҳ бўлишларига қарамай темирчилик касби билан шуғулланганлар.
Бухоро вилояти, Жондор туманида Хўжахайрон қишлоғи бор. Ушбу қишлоқда Довуд алайҳиссаломнинг қадамжолари жойлашган. Собиқ Иттифоқ даврида бу зиёратгоҳ қаровсиз, хароба эди. Истиқлол туфайли бу гўша обод қилинди. 
  
О.Амонов
"277 пир" китобидан тайёрлади
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram