Хожа Али Ромитаний зиёратгоҳи
18 март 2015 й.
1388 марта ўқилди.

 Хожа Али Ромитаний зиёратгоҳи

       Юртимизда халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ишларни бугунги кунда санаб охирига етказиш қийин. Халқимизнинг диний эҳтиёжларига малҳам бўлиш, маънавияти-маърифатининг тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиш, тинчлик осойишталик, ўзбек халқининг бирдамлиги ва аҳл-иттифоқ бўлиб, бағрикенглик тамойилларига амал қилган ҳолларида яшашларида масжидларнинг ҳам ўз ўрни бор. Мустақиллигимиз шарофати билан қад кўтараётган, бир-биридан гўзал ҳамда намозхонлар учун барча қулайликларга эга бўлган кўркам масжидлар кўзларимизга нур, қалбларимизга сурур бахш этмоқда. Уларнинг тимсолида давлатимизнинг халқпарвар сиёсати, мамлакатимиз ривожланишининг тўғри йўлда эканига шоҳид бўламиз.
Зиёратгоҳ мустақиллик йилларида обод этилган, унда дарвозахона, жомеъ масжиди, мақбара ва миллий услубда қурилган айвон, ҳовуз ва тошқудуқ, меҳмонхона ва ошхона мавжуд.
Мазкур зиёратгоҳдаги масжид ҳам 2004 йилда ҳашар йўли билан қурилган. Бундан ташқари бу ерда узоқ юртлардан келадиган зиёратчилар тунаб қолишлари учун иккита меҳмонхона, масжид атрофида мевали дарахтлардан иборат боғ ҳам ташкил этилган. Қўрғон қишлоғидаги ушбу жомеъ масжидда жумъа намозлари, Рамазон ва Қурбон ҳайити намозлари адо этилади. Зиёратгоҳда  эркаклар ва аёллар учун таҳоратхона қурилган. Миллий-маънавий қадриятларимизни халқимиз орасида кенг тарғиб қиладиган масканларга берилаётган эътибор, қалбу шууримизни беихтиёр шукрона ва ифтихорга тўлдиради. Моҳир наққош усталар таклиф этилиб, 2014 йил кузида Хожа Али Ромитаний мақбарасидаги қабр тошини янгиланди. 
       Ҳар гал бу даргоҳга ташриф буюрган меҳмонлар бундай мўътабар ишларда бош бўлган давлатимиз раҳбариятига, чуқур миннатдорлик изҳор этадилар. 
        Юртимизнинг обод бўлиши, халқ фаровонлиги йўлида, халқимизнинг диний эҳтиёжларига малҳам бўлиш учун олиб бораётган фаолиятларига Парвардигоримиз муваффақиятлар ато этишини сўраб қоламиз.
                                
Отабек Рахимов
Хўжа Али Рометаний масжиди имом-хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:35
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram