Ҳазрат Хизр алайҳиссалом
27 декабр 2014 й.
1318 марта ўқилди.

 Ҳазрат Хизр алайҳиссалом

Абдухолиқ Ғиждувонийнинг “Мақсад ас Соликин”, Муҳаммад Боқирнинг “Мақомоти Шоҳи Нақшбанд”, Али Сафийнинг “Рашаҳоту айнул ҳаёт” китобларида Хизр алайҳиссаломнинг Бухорога келганлари ва Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний, шунингдек , Хўжа Ориф Арревгарий, Хожа Махмуд Анжир Фағнавий, Хўжа Али Рометаний, Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларини тарбия қилганлари, улар билан тез-тез ҳамсуҳбат бўлганлари ёзилган.
Мана шу манбаълардан маълум бўлаяптики, Ҳазрати Хизр алайҳиссалом қадамжолари Бухорои шарифда бор. Бу қадамжолар Хожаи Жаҳон, Хожа Ориф Моҳитобон, Хожа Махмуд Анжир Фағнавий, Хўжа Али Рометаний, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳларидир.
Манбаларда таъкидланишича, Хизр алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломдан кейин яшаганлар. У кишининг пайғамбар, ё авлиё эканликлари ҳақида ихтилофли фикрлар бор. Айримлар у зоти шарифни пайғамбар, баъзилар эса валий дейди. Хизр алайҳиссалом кўплаб валийларга файз берган (Саид Аҳмад Маккий Учишик, “Илми ҳол”, Истамбул, 1993 йил) 
Қуръони Каримда “Каҳф” сурасида Хизр алайҳиссалом ҳақларида хабар бор. 
Бухоро шаҳрида Хизр алайҳиссалом номли гузар ҳам бўлган (О.А.Сухарева “Квартальная обшина позднефеодального города Бухары”, Масква, “Наука”, 1976 год, стр. 173).
Бухоро тумани Шайхонча қишлоғида ҳам Хизр алайҳиссаломнинг қадамжолари бор.
 
О.Амонов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram