Чор Бакр Ёхуд Жўйбор авлиёлари
08 феврал 2015 й.
1526 марта ўқилди.

 Чор Бакр ёхуд Жўйбор aвлиёлари

                                                                                             
         Бухоро шаҳридан 6 километр  ғарбда Чор Бакр  зиёратгоҳи жойлашган. Бу ердаги қишлоқнинг қадимги номи Сумитондир. Тўртта авлиё Абу Бакр Саъд(970 й ваф), Абу Бакр Ҳомид (937 й ваф), Абу Бакр Муҳамад ибн Фазл (991й ваф), Абу Бакр Тархон(945 й ваф) шарофатидан бу мавзе Чор Бакр яъни тўртта Бакр деб аталган. 
        Саъид Муҳамад Насриддиннинг  “Туҳфат аз зоирин” китобида                      
ёзилишича , Абу Бакр Муҳамад ибн Фазлнинг қабрлари Чор Бакрда, лекин
 Абу Бакр Ҳомид ва  Абу Бакр Тархон бошқа бошқа жойга кўмилганлар.
         Жўйбор ҳожалари номи билан Ғарбу Шарқда машҳур бўлган нақшбандийлар Абу Бакр Саъд ҳазратларининг авлодлари бўлади.
Шу авлодга мансуб валиюллоҳ ҳазрат Ҳожа Ислом Жўйборий (1493 -1563) шарофатларидан Чор Бакр зиёратгоҳида  тарихий обидалар қад кўтарган.
   Ватанимиз тарихида нурли из қолдирган, ўнлаб масжиду мадраса, сарой, кўприк, қудуқ ҳовузлар қурдирган, зиёратгоҳларни обод этган, шунингдек, минглаб камбағал, бева-бечораларга ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам берган, нақшбандия тариқатининг ривожига муҳим ҳисса қўшган Ҳазрат Хожа Ислом, Хожа Саъд (Хожаи Калон) Хожа Тожиддин Ҳасан, Муҳамад Юсуф Хожа, Муҳамад Аббосхожалар номи эъзоз ва икромга лойиқдир.
        Бу зоти шарифларнинг тарих олдидаги хизматлари, элу улусга ғамхўрликлари, кароматлари, хайру саховатлари, жўмардликлари ватанпарварликлари  тўғрисида  Ҳофиз  Таниш   Бухорийнинг                                “Абдулланома” (16-аср) Дўстмуҳаммад Бухорийнинг “Жўйбор ал асрор” (17-аср) Ҳусайн ас Сарахсийнинг “Маноқиби Саъдия” (16-аср)
китобларида маълумот берилган.
      Тарихий манбаларда таъкидланишича, Жўйбор хожаларининг ақлу фаросати, донишмандлиги каромати туфайли  хону амирлар орасидаги низолар бартараф этилган. 
     Маълумки ҳукмдорлар Жўйбор хожаларига беҳисоб ерларни вақф қилиб берган. Шу ерлардан келадиган даромадни улар элу улусга тарқатган. Юртни ободонлаштириш учун сарфлаган. Гувоҳларнинг ёзишича ҳар куни улар мингта нонни муҳтожларга ҳадя қилар экан.
       Ўз замонасининг етук пири муршиди бўлган бу зоти шарифлар минглаб одамларга сабоқ берган, омманни тўғри йўлга бошлай олган.
      Жўйбор хожаларининг айтган ҳар бир гаплари, қилган ишлари, ҳаёти биз учун ҳикмат ва сабоқдир.
         Шуни ҳам таъкидлашни истардикки, собиқ  Иттифоқ даврида  Бухоройи Шарифдаги барча зиёратгоҳлар қатори Чор Бакр ҳам  ярим вайронага айланган эди. Алломма авлиёлар қабри ковланиб (олтин топиш илинжида), уларнинг руҳи поки таҳқирланган, жомеъ масжиддаги ноёб осори-атиқалар, қўлёзмалар талон тарож қилинган эди. Ваҳоланки ушбу табаррук гўшага  Жўйбор хожаларининг қадами теккан ва Чор Бакр мозорида уларнинг барчаси дафн қилингандир.
     Мустақилликнинг шарофати туфайли  мажмуа обод қилинди, масжид мўмин- мусулмонлар ихтиёрига топширилди.
     Аллоҳ Таоло ўтган ҳамма авлиёларни раҳматига олиб, барчаларидан рози бўлсин. Омин!
 
  Азизбек Ашуров
Махмуд Торобий масжиди.
        
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram