“Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий” хазратлари тарихлари
05 март 2020 й.
1436 марта ўқилди.

 

“Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий” хазратлари тарихлари
Эй фарзанд, сиз шундай бир
Хизмат қилингки, орадаги хусумат
Йўқ бўлсин. Жанг-у низо бартараф 
бўлсин! 
(Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий хикматларидан)
Хожа Муҳаммад  Бобойи Самосий қуддису сирриҳ 1259-йил Бухоро вилояти Ромитан тумани Самос қишлоғида туғилиб, 1354-йил вафот этганлар. Қабрлари Самос қишлоғидадир. Ҳазрат Бобойи Самосийнинг оталари – Саййид Абдуллоҳ бўлган. Ул зоти шариф ҳам шариат-у тариқат илмидан воқиф бўлган.
Ҳазрати Муҳаммад Бобойи Самосий қуддису сирриҳу буғдой рангли ва юзларидан нур ёғилиб турадиган зот эдилар. У кишининг нигоҳлари таъсирли ва ҳиссиётлари кучли бўлган.
Ҳазрати Муҳаммад Бобойи Самосий қуддису сирриҳу Хожа Али Ромитаний ҳазратларига умрларининг охиригача ихлос билан хизмат қилганлар. Ҳатто, у киши Хоразмга ҳижрат қилганларида, бирга ҳижрат қилганлар. Ана шу суҳбат у кишига улкан фойдалар келтириб, устознинг энг яқин кишиларидан бирига ва кўзга кўринган халифаларига айландилар.
Ҳазрати Муҳаммад Бобойи Самосий қуддису сирриҳу  кўп талабаларини ўзлари излаб топардилар. Бир куни у киши кураш майдони олдидан ўтиб кетаётиб, майдон ўртасидаги полвонга назар солдилар ва уни маънавий майдонга тортадилар. Ушбу шахс Амир Кулол эдилар. Шу ондан эътиборан Амир Кулол , ҳазратнинг хизматларига киради ва у кишининг беназир илмлари ила суғорилиб, таълим - тарбия оладилар.
Ҳазрати Муҳаммад Бобойи Самосий рахматуллоҳи алайҳининг ҳузурларига янги туғилган Баҳоуддин Нақшбандни олиб келганларида, у кишини кўрсата туриб, Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳига қуйидагиларни айтганлари ривоят қилинади:
“Бу бизникидир. Буни маънавий фарзандликка қабул айладик. Аввал айтганимиздек, тариқатимиз келажаги бўладиган шахс, иншааллоҳ, шудир. Бу қишлоқ бундан сўнг Қасри Орифон бўлажак. Эй Амир Кулол! Бу йўргак ичидаги ўғлим Баҳоуддинни сенга ҳавола этаман. Бунинг зоҳир ва ботин тарбиясида ҳеч камчиликка йўл қўймагин!”. “Иншааллоҳ, айтганингизни қилиш учун қўлимдан келган барча имкониятларни ишга соламан”, - деди Амир Кулол.
Ҳазрати Муҳаммад Бобойи  Самосий рахматуллоҳи алайҳи тўртта улуғ халифа етиштирганлар: Хожа Сўфий Сухарий, Хожа Маҳмуд Самосий (ўз ўғиллари), Хожа Донишманд ва Хожа Саййид Амир Кулол.
Ҳазрати Муҳаммад Бобойи  Самосий қуддису сирриҳу силсила омонатини Хожаи Азизон Али Ромитаний ҳазратларидан олганлар.
Мухтарам Президентимизнинг Бухоро вилоятига 2018-йилнинг февраль ойидаги ташрифлари давомидаги кўрсатмаларига асосан, бир катор жомеъ масжидларимиз ва зиёратгоҳларда қайта қуриш, реконструкция ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилди.  
Туманда фаолият юритаётган барча жомеъ масжидлар қатори Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий жомеъ масжидида ҳам бир қанча қайта қуриш ва реконструкция ишлари олиб борилди.  Жомеъ масжидда замонавий кўринишга эга бинолар қад ростлади. Масжид атрофи тўлиқ девор билан ўраб олинди. Дарвозахона, таҳоратхона, минора, ҳовуз, мақбара ва йўлаклар янгитдан замон талабларига жавоб бера оладиган қилиб қад ростлади. Ушбу қурилишлар деярли  якунланди. Янги 2020-йилнинг биринчи ярмига қадар, пардозлаш ишлари ҳам якунланади. Ушбу мажмуа юртимиз меҳмонлари ва маҳаллий аҳоли учун барча қулайликларга эга, салобатли ва виқорли зиёратгоҳлардан бўлади, инша Аллоҳ!

Ромитан туман “Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий”
жомеъ масжиди имом-хатиби
Ҳ.Ширинов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:45
Шом: 20:25
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram