ҲАЗРАТ БАҲОУДДИН НАҚШБАНД
18 июн 2017 й.
227 марта ўқилди.

 Тариқат намоёндаларидан Баҳоуддин Нақшбанд асли исмлари – Муҳаммад ибн Муҳаммад Жалолиддин ибн Бурҳониддин  ибн  Шаъбон  ибн  Абдуллоҳ  ибн  Зайнулобидин  ибн  Шаъбон  ибн  Саййид  Бурҳон  ибн  Саййид  Маҳмуд Румий  ибн  Саййид  Исҳоқ  ибн  Саййид  Тақий  ибн  Саййид  Маҳмуд  Жомеъ  ибн  Саййид  Али  Акбар  ибн  Имом  Али  Тақий  ибн  Имом  Муҳаммад  Тақий  ибн  Имом  Али  Мусо  ар  Ризо  ибн  Зайнулобидин  ибн  Ҳусайн  ибн  Али  ибн  Абу  Толибдир.  Насл насаблари Пайғамбаримиз  саллоллоҳу  алайҳи  васалламга  бориб туташади, яъни ота томонидан Ҳазрати Али розияллоҳу  анҳу ва оналари томонидан Абу Бакр Сиддиқ  розияллоҳу  анҳу орқали.  Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд - бу мўътабар ном асрлар оша мусулмон оламида инсонларга “ Шайх Нақшбанд ”, “ Хўжаи Бузург ”, “ Шоҳ Нақшбанд ” номлари билан маълум ва машҳур бўлиб, у зот асос солган сўфийликнинг Нақшбандия  тариқати ҳануз кўплаб мухлисларга  эгадир.

  Ул  зот  ҳижрий 718/ милодий 1318  йили Бухоро  вилоятининг   Қасри Ҳиндувон  қишлоғида таваллуд топдилар. Ўша вақтда шаҳардан четроқда бўлган бу қишлоқда ҳинд қабилалари истиқомат қилган.  Кейинчалик Баҳоуддин  Нақшбанд барокотларидан бу қишлоқ Қасри Орифон деб юритилган. Оталарининг исмлари Муҳаммад Жалолиддин бўлиб, бу зот ҳажга борган вақтларида  Мадинада вафот этиб, ўша ерда дафн қилинганлар. Волидаларининг исмлари Орифа бўлиб, оталари вафот этганларидан сўнг, Баҳоуддин Нақшбанд тарбияларини ўз зиммаларига олганлар. Солиҳа, илмли аёл бўлганлар. Баҳоуддин  Нақшбанд  волидаларининг  муборак  қабрлари ҳам  Қасри  Орифондадир.  Бу масканда  Биби  Орифа  билан  бирга  яна  бир неча  номаълум  улуғларимизнинг қабрлари жойлашган.  
Хўжа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари Саййид Амир Кулолга шогирд  тушган  бўлсалар ҳамки, манбаларда у кишининг ўзларидан бир неча саналар илгари ўтиб кетган Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний ҳам устозлари эканликлари қайта-қайта таъкидланади. Бу хилдаги маънавий тарбияга тасаввуф оламида “увайсийлик йўли” деган ном берилган.
Хўжа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг олий мақомлари у кишининг ёшлик чоғлариданоқ зоҳир бўла бошлади. У зот ўта зеҳнли ва идрокли эдилар. Аллоҳ таоло бу кишига улуғ зотларга шогирд бўлиш бахтини берди. Хўжа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари гўдаклик чоғларида Муҳаммад Бобойи Самосий ҳазратларининг ҳузурларида тарбия олдилар.
Хўжа Баҳоуддин Муҳаммад Бобойи Самосий ҳузурларида шогирд сифатида келишлари билан дарҳол у кишининг суҳбатларига иштирок этганлар. 
Муҳаммад Бобойи Самосийнинг вафотларидан кейин Хўжа  Баҳоуддин Амир Кулол суҳбатларидан  баҳраманд  бўладилар  ва  у  кишининг  вафотидан  сўнг  яна  етти  йил  Хўжа  Ориф  Диггаронийдан  таълим  оладилар. Сўнгра Хўжа Халил Ота ҳазратларининг ҳузурларида ҳам ўн икки йил хизмат қилдилар. 
Бу  зоти  бобарокот икки марта пойи  пиёда ҳажга бориб келганлар. Б.Нақшбанд оилали  бўлиб, бир қиз ва бир ўғилнинг  отаси бўлганлар. Ўғиллари ёш, вояга  етмасдан  вафот этган, қизлари  эса  вояга  етганидан  кейин ўзларининг хос шогирдлари бўлган Алоуддин Аттор ҳазратларига узатганлар. 
Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд ва унинг таълимоти ҳамда нақшбандий шайхлар тўғрисида талай асарлар яратилган. Биргина Ўзбекистон ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасининг ўзида нақшбандийликка доир 195 та китоб мавжуд. 
Ҳазрат  Хўжа  Бухоуддиннинг  сифат  ва  унвонлари  жуда  кўп  бўлган, жумладан: “Аш-Шайхуш-шуюх (Шайхларнинг шайхи), “Ал-Ажал ал-кабир” (Буюк даҳо), “Муҳйис-сунна” (Суннатни тирилтирувчи), “Моҳиюл-бидъа” (Бидъатни йўқ қилувчи), “Кошиф ул-ҳақоиқ” (Ҳақиқатни кашф қилувчи), “Музҳир уд-дақоиқ” (Дақиқ маъноларни зоҳир қилгувчи), “Ҳужжат ул-Ҳаққи вад-дин вал халқ” (Ҳақ таоло ва диннинг бандаларга ҳужжати), “Баҳо ул-Ҳаққи ваш-шаръи вад-дин” (Ҳақ таоло, шариат ва диннинг нури)”  деган  мақтовларга  эга  бўлганлар.
Хўжа  Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари ҳақида жуда кўплаб маноқиблар битилган. Улардан энг асосийлари Муҳаммад Порсонинг “Рисолаи қудсия” (XV аср), Салоҳ ибн Муборакнинг “Анис ут-толибин ва уддат ус-солиқин” (XIV аср), Абул Қосим Муҳаммад Бухорийнинг “Рисолат ул-Баҳоийа” (XV аср), Абул Қосим Муҳаммад Боқирнинг “Мақомоти ҳазрати Хўжаи Нақшбанд” (XVI аср), Мулла Фанорий Шамсиддиннинг “Рисола фи маноқиби шайх Баҳоуддин Нақшбандий” (XV аср), Абдураҳмон Жомийнинг “Нафақот ул-анс”, “Туҳфат ул-аҳрор” (XVI аср), Фахриддин Али Сафийнинг “Рашаҳот айнул-ҳаёт” (XVI аср), Аҳмад Акбарободийнинг “Мақомоти Ҳазрати Шоҳи Нақшбандий” (XVIII аср) каби асарлардир.
 
 
БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ЗИЁРАТГОҲИ
Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси беш юз йил мобайнида шаклланди. Унинг илк тарихи тўғрисида маълумотлар жуда оз. Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари олдидаги дастлабки бинолар, тахминан ҳазрат вафотларидан кейин қурилган. Меъморий-археологик тадқиқотлар даврида илк биноларнинг қолдиқлари ва асослари топилди. Баҳоуддин Нақшбанд вафотларидан кўп ўтмай ҳазрат мақбараларининг ғарбий томонида қабристон пайдо бўлиб, унда ҳазратнинг мурид-мухлислари дафн қилина бошлаган. Кейинчалик бу ерда Бухоронинг ҳукмрон сулола вакиллари дафн қилинадиган “Дахмаи шоҳон” ташкил топган. XV аср охирида Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари устига дахма қурилиб, у мармар қоплама ва ўлчамлари бўйича бир-бирига мос келадиган гўзал нақшинкор мармар панжара билан безатилган. XVI аср биринчи ярмида шайбоний Абдулазизхон (1540-1590) буйруғи билан Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари атрофида ҳазира билан ўраб олинади, унинг шимолий-ғарбий бурчагида эса ҳижрий 951 (милодий 1545) йилларда хонақоҳ барпо этилади. Ҳазиранинг шимолий томонидаги ҳовуз ҳам шу пайтда қурилган бўлиши тахмин қилинади.
Ҳазиранинг фақат ғарбий бош пештоқи сақланиб қолган. Пештоқ чуқур бўлмаган равоқсимон токчалардан ташкил топган баланд ғиштин девордан иборат. Ҳазира ҳовлисига киришда чап томонда катта масжид айвони ва ўнг томонда Қуръон тиловат қилинадиган гумбазли хона мавжуд. Баҳоуддин Нақшбанд дахмалари ҳазира кириш қисмининг марказида жойлашган. Ҳазира ёнида туғ, чиллахона, шимол томонда эса  ҳовуз бор. Ҳовуздан сал шимолроқда муқаддас сув сақланадиган қозонга эга сақохона жойлашган. Ҳазиранинг жанубий ва шарқий деворлари бўйлаб Баҳоуддин Нақшбанднинг кўплаб қариндошлари қабри жойлашган. 
XIX асрда ҳазира шимолга қараб кенгайди. Бу даврда ёғочдан Музаффархон (1860-1885) ва Абдулҳаким Қушбеги масжидлари қурилди. Абдулҳаким Қушбеги масжидининг айвони геометрик ва ўсимликсимон нақшлар билан безатилган. 
Пишиқ ғиштдан қилинган Абдулазизхон қурдирган хонақо (XVI-аср) биноси суфа устида жойлашган. Хонақо квадрат шаклга эга. Хонақо залининг уч томонида кириш эшиклари бор, ғарб томонда эса меҳроб жойлашган. Кириш эшиклари устки қисми равоқли токчалардан иборат. Диаметри катта бўлмаган гумбаз бир-бири билан туташган мустаҳкам равоқлар (арка)га таянади. Марказий ички қисми декоратив белбоғ билан безатилган. Меҳроб-қирма услубида ишланганган муқарнас ва нақшлар билан зийнатланган. Хонақоҳ бурчакларида икки қаватли ҳужралар мавжуд. Пештоқлар симметрик равишда қурилган. Бош жанубий пештоқ эса баландлиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Уларнинг илк декорацияси (безаклари) сақланмаган. Фақат ғарбий пештоқда сирланган сополга гул босиш услубида ишланган кичик ёзув парчаси сақланиб қолган.
Баҳоуддин Нақшбанд ҳазираларининг ғарбида жойлашган шайбонийлар ва аштархонийлар дахмалари, яъни Дахмаи Шоҳон катта қизиқиш уйғотади. Дахмалар катта ғиштин параллел кўринишда бўлиб, безакли мармар билан қопланган. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазираларига кирадиган эшик олдидаги  
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:10
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 18:05
Шом: 19:45
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram