ХЎЖА АЛИ РОМИТАНИЙ
18 июн 2017 й.
421 марта ўқилди.

 Хўжа Али Ромитаний қ.с. – Хўжаи Азизон номи билан машҳур. Бу зоти шариф Бухоро  вилояти Рометан тумани Қўрғон қишлоғида туғилганлар. Мақомотлари ғоят олий, каромотлари бисёр, касблари тўқувчи бўлган. “Рашаҳот” да ёзилишича 1310 йил, “Мақомоти Шоҳи Нақшбанд ”да ёзилишича 1321 йилда вафот қилганлар. 130 йил умр кўрганлар, Кўҳна Урганчда  дафн  қилингандирлар. Хўжа Муҳаммад  ва  Хўжа Иброҳим исмли ўғиллари бўлган. Хўжа Али  Ромитанийнинг  “Рисолаи Азизон” китоблари машҳур. 

Хўжа Алининг Рометандаги Қўрғон қишлоғида табаррук  қадамжой зиёратгоҳлари бор. Хўжа Алининг тўртта машҳур халифалари бўлган: Хўжа Муҳаммад Кулоҳдўз, Хўжа Муҳаммад Халлож, Хўжа Муҳаммад Бовардий, Хўжа Муҳаммад Бобойи Самосий.
 
 
ХЎЖА  АЛИ  РОМИТАНИЙ ЗИЁРАТГОҲИ
“Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳи Бухоро вилояти Ромитан туманида жойлашган бўлиб, зиёратгоҳнинг умумий ер майдони 1,0 га  ташкил қилади. 
“Хўжа Али Ромитаний” номидаги ушбу масжид 2004 йилда ҳашар йўли билан қурилган. Унда дарвозахона, жомеъ масжид, мақбара ва миллий услубда қурилган айвон, ҳовуз ва тошқудуқ ва ошхоналар мавжуд.
Бундан ташқари масжид атрофида мевали дарахтлардан иборат махсус боғ ҳам ташкил этилган. Моҳир наққош усталар таклиф этилиб, 2014 йил кузида Хўжа Али Ромитаний мақбарасидаги қабр тоши янгиланди. Ҳозирги кунда  намозхонлар ва зиёратчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратилган.
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram