ХОЖА МАХМУД АНЖИР ФАХНАВИЙ
17 июн 2017 й.
272 марта ўқилди.

 ХОЖА  МАХМУД  АНЖИР  ФАХНАВИЙ

Хожа Маҳмуд  Анжир  Фахнавий қ.с. - XIII аср бошларида  Бухоро  вилояти  Вобкент тумани Анжир Фағни қишлоғида туғилганлар. Бу қишлоқнинг ҳозирги номи Анжирбоғдир.
Хўжа Маҳмуд Анжир Фахнавий илми қол ва илми ҳолни Ҳазрат Хўжа Ориф ар Ревгарийдан ўрганган. Хўжа Маҳмуд Анжир Фахнавийнинг касблари гилкорлик бўлган.
Али Сафийнинг “Рашаҳоту айнул ҳаёт” китобларида ёзилишича, Хўжа Али  Ромитаний Хўжа Хизрдан: “ Шу асру айёмда пир деб кимнинг этагидан тутса бўлади?”- деб сўраганларида, Хўжа Хизр : “Шу асру айёмнинг пири муршиди Хўжа Маҳмуд Анжир Фахнавий бўладилар!” – деганлар. Хўжа  Хизр  тавсияларига мувофиқ  Хўжа Али  Ромитаний Хўжа Маҳмудга мурид бўлдилар.
“Рашаҳот”да айтилганки, Хўжа Маҳмуд Анжир Фахнавийдан Саййид  Амир Кулолгача  ўтган Хўжагон-нақшбандия тариқати машойихлари хуфёна зикр билан жаҳрия зикрига баравар амал қилишган. 
Мақомоти Хўжа Абдулхолиқ Ғиждувоний ” китобида зикр  қилинадики, ҳар қачон Хўжа Маҳмуд Анжир Фахнавий: “Ё Раббий!” – десалар, Аллоҳ  Таъолодан: “Лаббайка, ё абди!” (Лаббай, эй менинг бандам!) деган бевосита жавобни эшитардилар.  Авлиёлар  албатта  ўз  каромотлари  билан  азиздурлар, жумладан  Хўжа Маҳмуд ҳазратлари  ҳам   кўплаб кароматларни сохиби  бўлганлар.
Хўжа  Махмуднинг  икки  ўғиллари, Саййид  ва  Умар  бўлган. Хўжа Маҳмуд Анжир Фахнавий 1286 йилда вафот қилдилар ва у кишини туғилган қишлоқларида дафн қилдилар. Бугунги кунда истиқлол шарофатидан юртимиздаги бошқа зиёратгоҳлар қаторида Ҳазрат Маҳмуд Анжир Фахнавий зиёратгоҳлари  ҳам обод этилди. Бу ерда мақбара, жомеъ масжид, қудуқ, ҳовуз, катта боғ барпо қилинди. 
 
 
ХОЖА  МАХМУД  АНЖИР  ФАХНАВИЙ ЗИЁРАТГОҲИ
Бухоро вилояти Вобкент тумани Пирмаст қишлоқ фуқаролар йиғини Анжирбоғ қишлоғида жойлашган “Хожа Махмуд Анжир Фахнавий” зиёратгоҳи Шўролар замонасида  қаровсиз, жуда хароб ҳолда эди. Ушбу зиёратгоҳдаги масжид эса  колхоз омборига  айлатирилган. Истиқлол  шарофати билан юртимиздаги бошқа  масжиду-зиёратгоҳлар қатори ушбу зиёратгоҳда ҳам қайта қуриш  ва ободончилик ишлари амалга оширилди. 1999-2000 йиларда ҳашар йўли билан Хожа Махмуд Анжир Фахнавий  қабрлари устига икки қаватли  мақбара, 300 кишини ўзига сиғдирадиган уч айвонли янги жомеь масжид, ҳовуз, дарвозахона, меҳмонхона, замонавий таҳоратхоналар қуриб битказилди. Масжид ҳовлисида манзарали ва мевали дарахтлар ўтказилиб, боғ-роғлар ташкил қилинди. Зиёратга ва намозга келадиганлар учун барча қулай  шароитлар яратилди. Зиёратгохдаги жомеь масжид эса 1998 йил Адлия рўйхатидан ўтиб,  жомеь масжид  сифатида  фаолият кўрсатиб келмоқда. Зиёратгоҳнинг умумий ер майдони 1,5 га ташкил этади.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:00
Куёш: 06:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram