ХОЖА ОРИФ АР РЕВГАРИЙ МОҲИТОБОН
08 июн 2017 й.
992 марта ўқилди.

 Хожа Ориф Ар Ревгарий Моҳитобон қ.с. – Ҳазрат Хўжа Орифи Моҳитобон номи билан ҳам машҳур. Хўжа Ориф Бухоро вилояти  Шофиркон тумани  Ревгар қишлоғида туғилганлар. Юз йилдан зиёд умр кўриб, 1259 йил вафот қилганлар. Қабрлари Шофиркон марказида обод зиёратгоҳга айлантирилган. 

Нақл этилишича, Хожа Ориф ўрта бўйли, ой юзли, катта кўзли, қошлари камон, бутун вужудларидан мушку анбар ҳиди анқиб турадиган зот бўлганлар. 
Хожа Ориф Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тўртинчи халифалари ҳисобланадилар. Ҳазрат Маҳдуми Аъзам Даҳбедийнинг (1461-1542) “ Мақомоти Хўжа Абдулхолиқ Ғиждувоний” асарларида нақл қилишларича, Хўжа  Хизр Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига келардилар. Шу пайт Ҳазратнинг ҳамма шогирдларини уйқу босарди. Суҳбат тугаб, Хўжа  Хизр  кетганларидан сўнг шогирдлари беихтиёр уйқудан уйғонарди. Шогирдлар орасида энг ёши ҳисобланган Хўжа Муҳаммад ар Ревгарий Хўжа Хизр суҳбатларидан баҳраманд бўлай деб, кўзларига туз сепдилар ва оғриқнинг қаттиқлигидан у кишига уйқу ғалаба қилолмади. Суҳбатдан баҳраманд бўлдилар. Бу ҳолни кўриб Хўжа Хизр дедилар:  “Сиз Ориф бўлгайсиз, иншоаллоҳ! ”. Хўжа Хизр нафасларининг барокотидан бутун дунёга Хўжа Ориф номи билан машҳур бўлдилар.
Хожа Ориф ар Ревгарий  “Орифнома ” номли китобнинг муаллифи ҳисобланадилар. “Орифнома” да ёзилганки: Очлик – зоҳидлар, зикр – орифлар таоми.( Хўжа Ориф ар Ревгарий, “Орифнома”, 7-бет).
“Рисолаи Сиғноқий” асарида баён этилишича, кунлардан бир кун Хўжа Аҳмад Яссавий таом пишираётиб, муриди Хўжа Дуғийни Ғиждувонга бориб, Хўжа Абдухолиқ Ғиждувонийдан қатиқ олиб келишни буюради. Хўжа Дуҳий Ғиждувонга етиб бормасданоқ,  Ғиждувонийнинг халифаси Хўжа Ориф Ревгарий Аҳмад Яссавий ҳузурига қатиқ олиб келади. Бундан хабар топган Хўжа Дуғий:              “ Орифнинг ҳоли мендан устун келди ” – дея Хожа Орифнинг камолотини эътироф этади.
 
ХОЖА ОРИФ АР РЕВГАРИЙ МОҲИТОБОН ЗИЁРАТГОҲИ
Хожа Муҳаммад Ориф ар Ревгарий Моҳитобон зиёратгоҳи Шофиркон туманида жойлашган бўлиб, истиқлолдан сўнг 1991 йилда намозхонларнинг таклифлари билан масжид қурилиш ишлари бошланди. Қурилиш ишларида Ўзбекистон Қишлоқ Қурилиш Вазири Назир Ражабов, Шофиркон туманидаги бир қатор корхоналар ва жамоа хўжаликлари ҳамда вилоят ҳокимлари, туман ҳокими бошчиликларида 1997 йилда қурилиб, намозхон ва зиёратчилар ихтиёрига топширилди. Бир вақтнинг ўзида масжидда 450 киши намоз ўқиши мумкин. Зиёратгоҳнинг умумий ер майдони 2,5 га  ташкил этади. 
“Хожа Ориф ар Ревгарий Моҳитобон” жомеъ масжиди 1998 йил 10 августида давлат рўйхатидан ўтиб, диний ташкилот мақомини олди. Ҳозирда, масжидда “Моҳитобон боғи” барпо этилиб, янгидан замонавий таҳоратхона, маъмурий бино қурилди. 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:57
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram