Эр-хотин одоблари
23 ноябр 2020 й.
418 марта ўқилди.


Эр-хотин одоблари

Аллоҳ таолонинг номи билан ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ никоҳ ришталари орқали ҳаётларини бир-бирига боғлаган эр-хотин ўзаро ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, чинакам одобга риоя қилганларида, турмушлари саодатли кечади, оилалари ҳақиқий фароғат қасрига айланади. Хабарларда: «Дунё ҳузурбахш нарсадир, ундаги энг яхши ҳузурбахш нарса солиҳа аёлдир», дейилган.
Эр ва хотин муносабатлари, бахтли, тотув ҳаёт кечириш йўллари, қандай қилса оиладаги келишмовчилик ва ихтилофларга барҳам бериш мумкинлиги ҳақида китоб ёзмаган, насиҳат қилмаган одам қолмаган ҳисоб. Шундай бўлсада, бу масала ҳамиша долзарблиги, муҳимлигича қолиб келяпти. Чунки ҳар икки томон ҳам икки айрим жинсдаги, икки айрича феъл-атворли шахслар бўлгани учун, оила тинчлиги, тотувлиги ва муносабатлар уйғунлигини таъминлаш учун икковлари ҳам «мен»ларини, шахсий манфаатларини, худбинликларини бир четга суриб туришлари лозим. Оила саодатига эришиш учун муросага ўтишлари, эр-хотинлик одобларига қаттиқ риоя қилишлари зарур бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом суюкли қизлари Фотимаи Заҳрони турмушга бергач, уни ҳазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насиҳат қилганлар: «Қизим, ўзингни ҳамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи муҳаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
Эй Фотима, эринг сени ётоққа чақирганида рад этма. Бундай қилсанг, Аллоҳнинг лаънатига қоласан. Эй Фотима, яқинлик пайтида қувноқ бўл, токи эрингнинг муҳаббати ортиб, бошқага кўнгил қўймасин.
Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Ижтимоий одоблар" китобидан.

Ромитан туман «Хокимулломир» жомеъ масжиди
имом-хатиби Ғолиб Муротов 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:50
Куёш: 05:32
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 19:50
Хуфтон: 21:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram