ИНСОНЛАРГА ЁРДАМЛАШИШ ФАЗИЛАТИ
23 июл 2021 й.
117 марта ўқилди.

 
ИНСОНЛАРГА ЁРДАМЛАШИШ ФАЗИЛАТИ

Яратганга шукрлар бўлсин, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсинки, Аллоҳ бизни мўминлардан қилиб қалбларимизга бир биримизга муҳаббатли айлади. Мўминлар бир инсон танасига ўхшайди бир ери оғриса бутун аъзолар безовта бўлади. Ҳаётда яшар эканмиз атрофимиздагиларга  яхшилигимиз текса шуни ўзи катта бахт, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларгинг яхшиларингиз инсонларга манфаати кўпроқ тегадиганингиздир" дедилар.
Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда, кам таъминланган иқтисодий ночор оилаларга ҳукуматимиз томонидан раҳбарларимиз томонидан эътибор берилиши халқимиз  ўртасида меҳр -муҳаббатни зиёда қилиб, ёрдамга муҳтож кишиларга саховат ишларини амалга ошишида ўрнак бўлмоқда.
Энг ёмон иллат худбинликдир, сал бўлмаса ҳаммамиз ўзимизни ўйлайдиган бўлиб қолгандик, ёнимиздаги бир инсон йиқилётган бўлса томоша қилишдан нарига ўтолмас эдик, ҳамма ўзини ўйлар,бошқаларни кўрмасликка олар қалбимиздан меҳр, раҳм шафқат ҳислари кўтарилиб бораётган эди.
Буни тан олиб айтамизки Президентимиз ташаббуслари билан халқимиз ўртасида хайр саховат меҳр мурувват ишларига қайтилди Юртимизни барча қишлоқ ва шаҳарларида муҳтож оилаларга уй- жойлар пепул тақдим қилинди. Маҳалладошлар ҳам бундан ибрат олиб атрофидагиларга ёрдам қўлини чўздилар бугун биз буни гувох бўлиб турибмиз.
Бир куни масжиддан пешин намозини ўқиб чиқаётганимизда ,икки ёш йигит келиб .-"домла кеча жумада бир муҳтож оилани айтдилар биз ўзи меҳнатимиздан ёрдам бермоқчимиз" деди бундай ҳолатларни олдин кўрмас эдик 

عن أبي هريرة رضي الله عنه ، عن النبي
 صلى الله عليه وسلم ، قال : ( من نفس عن مؤمن كربة من كرب الدنيا نفس الله عنه كربة من كرب يوم القيامة ، ومن يسر على معسر يسر الله عليه في الدنيا والاخرة ، ومن ستر مسلما ستره الله في الدنيا والأخرة ، والله في عون العبد ما كان العبد في عون أخيه ، ومن سلك طريقا يلتمس فيه علما سهل الله له به طريقا إلي الجنه ، وما اجتمع قوم في بيت من بيوت الله يتلون كتاب الله ، ويتدارسونه بينهم؛ إلا نزلت عليهم السكينه ، وغشيتهم الرحمه ، وحفتهم الملائكة ، وذكرهم الله فيمن عنده ، ومن أبطأ به عمله لم يسرع به نسبه ). رواه مسلم [ رقم : 2699 ] بهذا اللفظ .

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар. Кимики дунёда  бир мўминни ғамини енгллатса, Аллоҳ унинг қиёматдаги ғамини енгиллатади, кимики қийинчиликдаги кишига ёрдам берса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратда ҳисобини енгил қилади.
Кимики бир мўминни айбини ёпса Аллоҳ уни дунё ва охиратда айбини ёпади, кимики илм талаб қилиш йўлида бўлса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қуяди.
Бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бир уйда Аллоҳни  зикр қилиб, унинг китобини тиловат қилсалар ва унга дарс қилсалар уларга сакина хотиржамлик нозил бўлади ва Аллоҳнинг раҳмати  ва фаришталар уларни ўраб олади,
Аллоҳ уларни уз ҳузиридагиларга уларни зикр қилади, (Бухорий ривоятлари) Юртимизни гуллаб яшнашига, халқимиз ўртасида хайр-саховат меҳр-мурувват ишларини ривожланишига ҳаммамиз ўз ҳиссамизни қўшайлик азизлар.

Вобкент туман “Қассоблик” жомеъ масжиди

имом-хатиби Қурбон Шукруллоев. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:31
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram