ҚУРБОНЛИКНИНГ МАНФААТИ
16 июл 2021 й.
100 марта ўқилди.

 
ҚУРБОНЛИКНИНГ МАНФААТИ

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: »مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ عَمَلًا أَحَبَّ إلَى اللَّهِ مِنْ هِرَاقَةِ دَمٍ وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقُرُونِهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا وَأَنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنَ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ بِمَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا  .«رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи қурбонлик куни қиладиган амалларининг ичида қон чиқаришидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуброқ амал йўқ. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушмай туриб, Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар», дедилар» (Имом Термизий ривояти).

عَنْ الحُسَيْنِ بْنِ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: »مَنْ ضَحَّى طَيِّبَةً بِهَا نَفْسُهُ مُحْتَسِباً لِأُضْحِيَّتِهِ كَانَتْ لَهُ حِجَاباً مِنَ النَّارِ .«رَوَاهُ الإِمَامُ الطَّبَرَانِيُّ

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қурбонликни чин кўнгилдан ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) унинг учун дўзахдан парда бўлади», дедилар» (Имом Табароний ривояти).

Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: «Бир киши қурбонлик қилиш ўрнига унинг қийматини бева-бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Одамлар сирот кўприги ёнида тўпланган. Кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб, жаннатга кирмоқдалар. У киши эса қандай ўтишни чорасини топа олмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай, ҳайрон бўлиб турганида, ғоибдан: «Бу уловлар уларнинг дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Яъни қилган қурбонликларидир. Сиз қурбонлик қилмаганлигингиз учун уловдан маҳрумсиз», деган овоз келди. У киши уйқусидан қўрқиб ўйғониб кетди ва бундан кейин ҳар йили қурбонлик қилишни мақсад қилди».

Бу кунда бандалар тарафидан бажариладиган энг яхши амал бу – қурбонлик қилишдир. Қурбонлик қилган банда Аллоҳ таолога яқинлашади, Аллоҳ таоло уни яхши кўради. Қурбонликка сўйилган ҳар қандай жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи, юнги ва аъзолари билан келиб, тарозида асқотади, соҳибининг сирот кўпригидан ўтишида ёрдам беради. 
Қурбонлик қони ерга тушмасдан туриб, ўза заҳоти Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўлади. Қурбонлик ибодати мамнуният билан, савоб умидида адо этилса, ҳатто дўзахга парда ҳам бўлар экан.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:34
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram