“Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келганда: “Эй, Раббим! Мени озгина (тирик) қолдирсанг-чи, мен садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлсам!” – деб қолишидан илгари Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилингиз”. (Мунофиқун сураси, 10-оят).
Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди. (Аҳзоб сураси 21-оят).
Рамазон барокатли ва фазилатли ой. Унда дунё ва охират учун яхшиликлар бисёр. Айниқса “минг ойдан яхшироқ” бўлган “Лайлатул қадр” – қадр кечаси Рамазонда кутилади.
— Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
Сахийлик энг яхши инсоний хулқлардандир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом яхшилик қилишда, сахийликда, инфоқ-эҳсон қилишда саховатлиларнинг саховатлиси эдилар. У зотдан бирон нарса сўралса, асло йўқ демасдилар.
“Мол (бойлик) ларини кечаю кундуз, пинҳонаю ошкора эҳсон қиладиган кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида (махсус) мукофотлари муҳайёдир. Уларга (охиратда) хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”. (Бақара сураси, 274-оят).
Ифтор пайтидаги дуолар ижобатдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч тоифа инсоннинг – рўзадорнинг ёки ифтор қилаётган рўзадорнинг, одил подшоҳнинг ва мазлумнинг дуоси мустажоб бўлади”. (Имом Термизий, Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).
"Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўт-оловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, ловуллаган дўзахга кириб, куюрлар", дейилган (10-оят).