Мусулмонлар учун энг муборак ойлардан бири Рамазон ойидир! Мана шу муборак ойда Ислом дини арконларининг бири бўлмиш рўза тутилади. Ушбу рўза тутиш Ҳақ таолонинг амри бўлиб, мусулмонларни руҳан тетиклаштириб, баданларини чиниқтиради.
Инсон зотига ақл билан бирга нафс ҳам ато этилган. Токи жон танани тарк этмагунча инсон вужудида ақл ва нафс ўртасида кураш боради.
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Абу Зар! Шўрва қилсанг, сувини кўпайтиргин-да, қўшниларингдан хабар ол ёки қўшниларингга ҳам тақсимлаб бер", дедилар.
Баъзилар назарида ёлғон гапирсалар, ёки харидорга ҳиёнат қилсалар ҳам савдолари ривож топаётган бўлиб кўриниши мумкин. Аммо вақтинча кўзга кўриниб турган бу ривожнинг ортида тез кунда келадиган фалокат ва ҳалокати бўлиши мумкин.
Рўза икки турдан иборат: луғавий рўза, шаръий рўза. Рўзанинг луғавий маъноси тийилиш демакдир. Маълум нарсалардан ўзини тийган киши рўзадор саналади.
Рамазон рўза, таровеҳ ва тиловат ойи бўлиб, унинг рўзасини тутиш фарз, таровеҳ намозини ўқиш суннат, Қуръони Каримни хатм қилиш эса фазилатдир.
Яхшиликлар ниҳоятда кўп. Шулар орасида хайру-эҳсон қилиш, садақотлар бериш ҳам борки, бу амаллар билан ҳам бир шикаста қалбнинг кўнглини кўтариш мумкин ва шу орқали Парвардигорнинг розилигини ҳам олиш мумкин бўлар экан. Закотдан ташқари молиявий ибодат – бу ихтиёрий садақадир.
«Рамазон» сўзи «куйдириш», «ёниб кул бўлиш» деган маъноларни англатади. Демакки, Рамазон ойини улуғлаб рўза тутган банданинг гуноҳлари куйиб кул бўлади, қалбдаги кирлари кетади.