Яхшиликлар ниҳоятда кўп. Шулар орасида хайру-эҳсон қилиш, садақотлар бериш ҳам борки, бу амаллар билан ҳам бир шикаста қалбнинг кўнглини кўтариш мумкин ва шу орқали Парвардигорнинг розилигини ҳам олиш мумкин бўлар экан. Закотдан ташқари молиявий ибодат – бу ихтиёрий садақадир.
«Рамазон» сўзи «куйдириш», «ёниб кул бўлиш» деган маъноларни англатади. Демакки, Рамазон ойини улуғлаб рўза тутган банданинг гуноҳлари куйиб кул бўлади, қалбдаги кирлари кетади.
Шу ўринда вилоятдаги намозхон ва рўзадорларнинг турли ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган асоссиз фатво ва даъватларга ишонмасликларини сўраб қоламиз. Амалларимизнинг хайрли бўлмоғи ихлос ва илмга боғлангандир. Шубҳасиз, ихлос ва илм тўғри манбалар ва пухта режага таянади.
Рамазони шариф меҳр-мурувват, хайр-саховат ойидир. Мўмин-мусулмонлар бу ойда бошқа пайтдагига қараганда янада кўпроқ бир-бирларига хайру эҳсонлар қилиб, совға-саломлар улашиб, кўнгилларни хушнуд этадилар. Бу ойда ота-она ва қавму қариндошлар зиёрат қилинади, уларнинг ҳолидан хабар олинади, ҳадялар берилади.
Оила қуриш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бўлиб, бир ҳадиси шарифларида айтганлар: "Никоҳ менинг суннатимдир. Кимки менинг суннатимдан воз кечса, у менинг умматимдан эмас". (Муттафақун алайҳ).
Ҳадиси шарифларнинг бирида «Одамлар Рамазон ойида қанчалар фазилат борлигини билганларида эди, йил бўйи Рамазон бўлишини орзу қилишарди», – дейилган.
Баччабозлик иллати нақадар оғир гуноҳ. Ҳатто бу амални ақлсиз ҳайвонлар ҳам бажаришмайди. Аллоҳ таолонинг яратган соф табиатига қарши чиқиб, ҳайвон ҳам қилмайдиган гуноҳга қўл уриш, разолат ботқоғига ботиш, шаҳвоний ҳиссиётини ноқонуний йўл билан қондириш одамзод насли учун ниҳоятда уят ва шармандалик ҳолат эмасми?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир», – дедилар» (Имом Табароний ривояти).