«Эй қавмим! Раббингиздан мағфират (кечирим) сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У осмондан (ёмғир) ёғдирар ва қувватингизга қувват қўшар. Жиноятчи бўлиб кетманг!». (Ҳуд сураси, 52-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар». (Имом Термизий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти).
Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп касбларни ихтиёр этган бўлиб, шулар ичида деҳқончиликни ҳам фазилатли ва баракотли қилган.
Шариъатда уйланишнинг ҳукми, кишининг жисмоний қуввати, оила масъулиятини уддалаши, уйланмаса нотўғри йўлга кириб қолиш хавфига қараб беш хил бўлади.
Наврўз зироат ва экин экишнинг бошланишидир. Ҳадиси шарифда ҳам зироатчилик билан шуғулланишнинг улуғ иш эканлиги кўп маротаба такрорланган. Чунки деҳқонлардан барча манфаат олади. Аллоҳ таоло уларни барча жонзотнинг ризқига сабабчи қилиб қўйган. Шу боис касблар ичида ислом уламолари нуқтаи назарида деҳқончилик энг афзал касб ҳисобланади.
Бесуннатлар тоифасининг асосчилари муътазилийлар, қадарийлар ва ғарб-юнон фалсафасидан ниҳоятда қаттиқ таъсирланган кишилар бўлганлар.
Умму Салама розияллоҳу анҳо: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шаъбон ва Рамазондан бошқада икки ой кетма-кет рўза тутганларини кўрмадим», - дедилар». (Имом Термизий ривоят қилган).