Мазмунли ҳаёт кечиришимиз вақтдан қандай фойдаланишимизга боғлиқ. Беҳуда ӯтган ҳар бир соат, ҳатто дақиқалар учун сӯров бор. Вақтини яхши ишларга сарфлаган инсон икки дунёда пушаймон бӯлмайди. Дунёда ҳаёти фаровон, охиратда улуғ мақомларда бӯлади.
Мусулмон киши ушбу ояти карима мазмунидан келиб чиқиб ўзгаларга яхшилик қилишга астойдил ҳаракат қилади. Чунки, у яхшилик йўлида қўйилган ҳар-бир қадам учун Аллоҳдан улуғ ажрлар бўлишига қатъий ишонади.
Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари бу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис шу ном билан аталган.
Аллоҳнинг мўжизавий каломи Қуръони карим ва ундаги барча оят ва суралардир. Аллоҳ Исро сурасининг 82-оятида: “Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас”,-деб марҳамат қилди.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен намоз ўқиётганимда ҳузуримга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб қолдилар. Ҳожатлари бор экан. Мен кеч қолдим. Шунда у зот: "Эй Оиша! Сен жамловчи дуо жумлаларини лозим тут", дедилар. Мен тугатиб бўлганимдан кейин: "Эй Аллоҳнинг Расули! Жамловчи дуо жумлалари қайси?" дедим.
Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Айтинг: «Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас». Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар”. (Намл сураси, 65-оят)
Мен ўйлайманки, ибодатнинг мағзи бўлган дуони Аллоҳга яқинлаштирувчи қурбат эканини, балки Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, дуонинг ўзи айнан ибодат эканини билмайдиган мусулмон киши бўлмаса керак.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: «Одамларнинг яхшилари мен билан яшаганлар, сўнг улардан кейингилар, сўнг улардан кейингилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).