Қуръон қориси улуғлар сафида бўлиб, энг афзал одамлардан ва даражаси олийларидан ҳисобланади.
Ҳар бир хурсандчилик жоиз бўлган иш, унинг изҳор қилишлик ҳам жоиз саналади.
“Аллоҳ йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган бир дона донга ўхшайди. (Яъни, қилинган бир яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишора қилинмоқда).
Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади: «Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқиб: «Менга жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзаҳдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», деди. «Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни адо қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан», дедилар».
Пайғамбаримиз (с.а.в) ўзларининг кўплаб ҳадиси шарифларида мазкур ишлар тўғрисида огоҳлантирганлар. Масалан: «Ёв билан ҳарбий тўқнашувни орзу қилмангиз, балки Аллоҳдан хотиржамлик ва осудалик тилангиз».
Мазҳабга эргашиш ҳақидаги мақоламга Аҳмад Қодир деган биродаримиз эътирозларини жамлаб жавоб ёзган эканлар. Жавобларини ўзлари саҳифамда улашдилар ва уларга ҳамфикр бўлган бошқа биродарлар ўша мақолага муносабатимни билмоқчи эканларига ишора қилдилар.
Интернетдан олинган нарса тўғри, ишончли ва зарарсиз эканини билиш керак. Яхши-ёмоннинг фарқига бормаган ёшлар интернет орқали тарқатилган ҳар қандай маълумот-хабарларни ҳақиқат деб қабул қилаётгани жиддий хавотирга солади.
Мусулмонлар учун энг афзал амал ҳақида келган ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ! Мусулмонларнинг афзали қайси кишидир?”. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонлар озор топмаган кишидир”, – деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий, 11-ҳадис).