Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида: “Одамлардан бўлган яхшиликка миннатдорчилик изҳор қила олмаган одам Худога ҳам шукр қилаолмайди”, – деб марҳамат қилганлар. Доно халқимиз эса: “Яхшига қилсанг яхшилик – ҳам айтади, ҳам қайтади. Ёмонга қилсанг яхшилик – на айтади, на қайтади”, – деб бежиздан бежиз айтмаган.
Инсон киндик қони тўкилган тупроқ бўлмиш Ватан, Аллоҳ таолонинг бизга ато этган энг улуғ неъматидир. Неъмат бўлганда ҳам, ҳар куни, ҳар соат фикр юритиладиган, ҳар дам шукур қилинадиган қадри-шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай асраб-авайланадиган бебаҳо неъматдир.
Муқаддас динимизда ота-онани рози қилиш улуғ ибодат хисобланади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга буюрганидан сўнг ота-онага доимо чиройли муомала қилишни буюрган. Демак, Аллоҳ таоло ўзининг розилигини ота-онанинг ризоликларига боғлаб қўйди
Қадимдан устозлик ва мураббийлик қилган кишилар меҳр билан улуғланиб уларга эҳтиром кўрсатиб келинган. Аждодларимиз илмни устозларидан ўрганиб буюклик чўққисига чиқишган.
“Салаф” сўзи луғатда – “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар”, “ўтмишдошлар” деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони англатади.
Ҳозирги кунда муқаддас ислом номидан ҳар хил оқимларнинг ўзларини жозибадор исмлар билан номлаб олиб, гўёки тўғри йўлни даъво қилиб, ғараз мақсадлари йўлида ушбу ниқобдан фойдаланиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Ана шундай оқимлардан бири “Сохта салафийлар”дир.
Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримда бузғунчи тоифалардан огоҳлагнтириб шундай марҳамат қилади:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Мол-дунёси кўп одам бой эмас, балки нафси тўқ одам бойдир» – дедилар» (Бухорий ривояти).