Мустақиллик, Аллоҳ таолонинг бизга ато этган энг улуғ неъматидир. Неъмат бўлганда ҳам, ҳар куни, ҳар соат фикр юритиладиган, ҳар дам шукур қилинадиган қадри-шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай асраб- авайланадиган бебаҳо неъматдир.
Албатта, ҳар бир киши учун Ватан сўзи муқаддас калимадир. Ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган ери бу унинг жонажон Ватани бўлади ва у жой жуда қадрли ва қимматли даргоҳ бўлади.
Мустақиллик халқнинг маънавий уйғониши учун тўла имконият яратди. Юрт тарихи, қадимий маданият тиклана бошлади. Халқнинг азалий урф одатлари, маънавий қадриятлари унга қайтариб берилди. Динга муносабат мутлақо ижобий томонга ӯзгарди.
Расулуллоҳдан ҳадис келтириб “Аллоҳ Шом ерларига кафил бўлди” деб бу кафиллик нимада эди?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бола ўз ақиқасининг эвазига гаровдадир. Еттинчи куни унинг номидан жонлиқ сўйилади ва исм қўйилади ҳамда сочи олинади”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Агар фарзанд туғилганидан сўнг етти кунда ақиқа қилишга имконият бўлмаса, 14 ёки 21 кунлигида қилинади. Бу муддат ичида ҳам имконият топилмаса, бошқа хоҳлаган вақтда қилса ҳам бўлади.
Мусулмонлар тақвимининг биринчи ойи бўлмиш Мухаррам ойи Аллоҳ таоло хурматли қилган муқаддас тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, Ашуро куни алоҳида фазилатга эгадир. Бу куннинг фазилатини машхурлигидан халкимиз Мухаррам ойини Ашур ойи, деб номлайди.
Жиҳод” сўзи араб тилидан таржима қилинганда “ғайрат қилмоқ”, “ҳаракат қилмоқ”, “интилмоқ”, “зўр бермоқ”, “бор кучини сарфламоқ”, “курашмоқ”, “меҳнат қилмоқ” каби маъноларни ифодалайди.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй иймон кетирганлар! Аллоҳ учун (тўғриликда) собит турувчи, одиллик билан гувоҳлик берувчи бўлингиз. Бирор қавмни ёқтирмаслик сизларни уларга нисбатан адолатсизлик қилишга ундамасин!” (“Моида” сураси, 8-оят)