Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта, мен тақсимловчиман, холос, Аллоҳ беради. Албатта, бу уммат Аллоҳнинг иши (қиёмат) келгунча Аллоҳнинг амрида қоим бўлади. Уларга хилоф қилганлар зарар етказа олмайди», дедилар». (Имом Бухорий ривояти)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ашуро куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари Жудий тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида бундан кейин ҳар йили шу куни рўза тутганлар» (Имом Аҳмад ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойи (рўзаси)дир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Рамазон ойида бир ой рўза тутишимиз барчага аён. Чунки у зиммамиздаги фарздир. Бироқ айрим ойлар борки, у ойда рўза тутиш марғуб амаллар қаторига киради. Чунки унда рўза тутиш суннат ёки нафлдир. Бироқ ҳаммамиз ҳам ўша кунларни аниқ билавермаймиз. Ана шулардан бири Муҳаррам ойи рўзасидир.
Муҳаррам – ҳурматли ой. Бу ойни барча пайғамбарлар эъзозлашган. Хусусан, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам. У зотдан ўрнак олган саҳобалар ва уларнинг йўлларига эргашган барча солиҳлар уни ўзгача иззат-икром этишган.
Демак, касаллик тарқалишидан сақланиш учун соҳа мутахассислари кўрсатмасига кўра саф тортилса ҳам, намоз бузилмайди, макруҳ ҳам бўлмайди. Чунки узрли ҳолат бўлганда бу суннат соқит бўлади. Ҳозирги кунда касаллик тарқалишидан қўрқиш ҳам узрлардан биридир. Касаллик тарқамаслиги учун сафларни орасини очишга эҳтиёж бор.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг "Ғофир" сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
Қайси инсонда уят, ҳаё, ор-номус каби тушунчалар бўлса, ўша инсон ўз обрўсини сақлайдиган, бошқаларнинг нафратини қўзғатмайдиган ҳолатда кийинади. Бунинг устига, кийим-бош инсоннинг доимий ҳамроҳи бўлгани учун, унга таъсир қилиши турган гап.