Билингки, қалбнинг сифатлари ва ажойиботларига қараб уни фарқловчи уламолар бу масалада бешга бўлинадилар.
Машойих ва орифларнинг айтишларича, намозда ўн икки минг барака бордир. Аллоҳ таоло уни ўн икки бўлакда жамлагандир. Намоз мукаммал, умид қилинган самара ҳамда талаб қилинган фойданинг ҳосил бўлиши учун ана шу бўлакларга риоя қилиш лозим:
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг ҳузурида дўстларнинг яхшиси, ўз дўстига яхшилик қилганидир. Аллоҳнинг ҳузурида қўшниларнинг яхшиси, ўз қўшнисига яхшилик қилганидир”, - деганлар. (Аҳмад ва Термизий ривояти).
Пул ҳаммага керак. Аммо, тез ва осон пул топаман деб мусулмоннинг жиноятга қўл уриши, ҳаромдан бойлик орттиришга интилиши, оқибат уни икки дунёда хор қилади.
Инсон боласининг ўзига раво кўрган яхшиликни бошқа мўъминларга ҳам раво кўриши мусулмонга хос фазилатдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (Одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар”. (Тавба сураси, 71-оят).
Аллоҳ таоло биз мусулмонларни ғайридинларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармаганлиги «Мумтаҳана» сурасининг 8-оятида ўз аксини топган: «Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас...».
Аллоҳ таоло тақво қилувчи, ўзини камтар тутиб, бойлиги билан фахрланмайдиган, мутавозеъ ва ғурурга кетмаган бадавлат кишини яхши кўради. Бу эса ҳалол йўл билан бойлик орттириш мўмин банда учун фазилат эканига далолат қилади.
Бугун милодий ҳисоб бўйича 2020-йилнинг 12-июнь, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 20-санаси. Муборак Рамазон ойини кузатганимизга 20 кун бўлди. Яна 10 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади.