«Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир», - дедилар». (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).
"Тижорат" сўзи арабча сўз бўлиб, луғатда олди-сотди маъносини англатади. Уламолар тижоратнинг таърифида - бир нарсани савдога қўйиб, фойда олиш учун сотиб олишдир"; "Тижорат - олди-сотди ила фойда излашдир"; "Тижорат - фойда кўриш мақсадида молни айлантиришдир" ва ҳоказо.
Аллох таоло бундай марҳамат этади: "Молларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, сўнгра берган нарсаларига миннат ва озорни эргаштирмайдиган зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида улуг ажр бордир" (Бакара, 262);
Муҳтарам азиз дин қардошлар, ҳурматли юртдошлар, мўмин-мусулмонлар бу йилги Рамазони шариф ойини барчаларимизга хайрли ва манфаатли айласин. Умр дафтаримизнинг олтин зарварақлари қилиб, битилганлигини Ўзи муборак айласин.
Ҳар бир нарсанинг поёни бор, албатта. Ҳаётда баъзи нарсалар борки, унинг якунланиши одамга ўзгача завқ бағишлайди. Бироқ Рамазон ойи бундай эмас. У охирлаган сайин қалбларимиз қафасдаги қуш мисол типирчилаб қолмоқда.
Одамлар бир-бирларини арафа куни билан табриклаб, ҳақиқий арафа кунига тегишли бўлган далилларни келтириб ўтмоқда. Энди табиий бир савол туғилади: бугун арафа куними? Арафа куни ўзи аслида қайси кун?
Фитр закотини бериш билан рўзадорнинг рўзадаги қилган камчилик-нуқсонлари тўлдирилиб, кўнгли хотиржам бўлиб қолади.
Буюк алломаларимизнинг зиёратгоҳлари тикланиб, уларнинг илмий мерослари ўрганишга кенг эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Ҳаким Термизий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Сузук ота каби алломаларимиз номлари билан боғлиқ қадамжолар ободонлаштирилди.