Маълумки, ислом дини ўз номи билан тинчлик,бирдамлик, ҳамжиҳатлик динидир. Адоват, ихтилоф ва тарафкашликнинг ҳар қандай кўриниши динимизга бегонадир.
Tarbiya dinimizda vojib amal, deb e'lon qilingan. Biz eng ko‘p ishlatadigan tarbiya, murabbiy so‘zlari Allohning «Rob» ismi bilan bitta o‘zakdan olingani tarbiyachilar mas'uliyatini oshirsa kerak, deb o‘ylayman.
Радикализм – муайян шахс ёки гуруҳнинг мавжуд ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳолатини тубдан ва муросасиз ўзгартириш истагидан иборат жараёндир
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам отанинг фарзандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий таъминоти устун туришини таъкидлаб шундай марҳамат қилганлар: “Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди” (Термизий ривояти).
“Aқида” сўзининг ўзаги луғатда “ақд” яъни “тугиш”, “боғлаш”, “маҳкамлаш” маъноларини англатади.
Ислом дини эзгу умуминсоний қадриятларни инкор этмайди. Ҳатто динимизга зид бўлмаган урф-одатлар шариат манбаларидан бири ҳисобланади.
Либос инсоннинг ички ва ташқи оламини уйғунлаштирган бамисоли кўзгу кабидир. Либос ҳар бир инсоннинг ҳаё, ор ва номусининг тарбияси ифодасидир. Кишининг кийимига қараб унинг эътиқоди, дунёқараши ва ахлоқини билиб олса бўлади.
Мўътадиллик бу – ҳаддан ошиш ёки сусткашликка йўл қўйиш, қаттиқ олиш ёки ўта бўш қўйиб юбориш ўртасида бўлиб, мана шу мувозанатни сақлаган киши тўғри йўлдан адашмайди.