Аллоҳ таоло бандаларини огоҳлантириб айтади: “Биз қиёмат куни учун адолатли мезон-тарозиларни қўямиз. Бирон жонга заррача зулм қилинмайди. Агар хардал (ўсимлиги) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинган) бўлса, ўшани келтирамиз! Биз Ўзимиз етарли ҳисоб-китоб қилувчимиз”. (Анбиё сураси, 47-оят).
Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасидан тахминан ярим километрча шимоли-шарқроқда Баҳоуддин Нақшбанд ал-Бухорий онаси мозори теварагида шаклланган унчалик катта бўлмаган хушнамо меъморий мажмуа жойлашган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Аллоҳга қилинган ибодатларнинг энг улуғи динда фақиҳ бўлишдир. Бир нафар фақиҳ олим шайтон учун минг нафар обиддан қўрқинчлироқдир. Ҳар нарсанинг асос-устуни бўлгани каби, бу диннинг ҳам устуни бор. У фиқҳдир».
Эсимда бор, ёшлик кезларим қишлоқда, бобомнинг ҳовлисида ўйнаб юрардик. Агар шўхлик қилсак бобом ва момом бизларни “Ҳа, Аллоҳнинг назаридан қолмагурлар”, дея койирди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: “Қайси бирингиз рўзадор бўлсангиз, беҳаё сўзларни гапирмасин ва жоҳиллик ҳам қилмасин. Агар биров у билан сўкишмоқчи ёки урушмоқчи бўлса “Мен рўзадорман, мен рўзадорман” десин”, - дедилар.
Деҳқоннинг яхши ният билан қилган экини ва эккан дарахти эгасига тасбеҳ айтади. Эккан дарахти садақа ҳисобланади.
Ҳадисларга кўра, ифторлик пайтида пишган хурмо, хурмонинг қоқиси, улар бўлмаса бирон ширинлик, у ҳам бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннат ҳисобланади
Ислом динимиз бағрикенг ва осонлик динидир. Бағрикенглиги шундаки, Қуръони каримда аввало инсон зотига бағрикенг муносабатда бўлиш ва ғайримуслим бўлган самовий динларга эҳтиромда бўлишни ўргатиб келган.