Аллоҳ таоло: “Ва намозни қоим қилинглар ва закотни беринглар ва Расулга итоат қилинглар, шоядки, раҳм қилинсангизлар”, - деган (Нур сураси, 56-оят).
“Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар (Аллоҳга)”. (Ар-Роҳман сураси, 6-оят).
Муборак Рамазон ойида мўмин мусулмонларимизнинг руҳини кўтариш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган қориларнинг хатми Қуръонлари онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилсин.
Маълумки, баҳор фасли ерга ишлов бериб, уруғ қадаладиган, деҳқонлар тиним билмай она замин бағридан ҳосил умид қиладиган фаслларнинг келинчагидир. Ҳар тонг умримиз дарёсидан бир ирмоқ очилгани каби, атрофимиздаги табиатнинг мафтункор гўзаллиги ҳам ҳар куни ўзгариб туради. Набодот олами Роббимиз томонидан башариятга инъом қилинган улуғ неъматлардан бири бўлиб, бу олам бутун мавжудотларнинг ҳаёт манбаидир. Атрофимизни турли хил мевали ва манзарали дарахтлар, ям-яшил ўсимликлар, турфа чирой очган гуллар безатиб турганига ҳар лаҳза гувоҳ бўлиб, бу оламнинг чиройига чирой қўшганлигидан кўзлар қувонади. Модомики, ҳаётимиз набодот олами билан боғлиқ экан, чор атрофимиздаги табиат гўзаллигини ифлослантирувчи зараркунандалардан эҳтиёт қилсак, оиламиз ва халқимиз ҳаётини сақлашга улкан ҳиссамизни қўшган бўламиз. Энг олий неъмат бўлган ҳаво, сув, тупроқ, томорқа ва бошқа табиат инъомларидан исрофгарчиликка йўл қўймай, унумли фойдаланиш ҳам, динимиз талаб қилган кўрсатмалардандир.
Савол: Жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак?
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят килади: “Кимда ким бир кўчат экадиган бўлса, у кўчат мевасидан эртага етилгандан кейин, қушлар ёинки ҳайвонлар ёки инсонлар тановул қиладиган бўлса, кўчат эккан одамнинг номаи аъмолига хайри-садақот ёзилади”, дедилар. (Имом Муслим ривояти).
Инсонни комиллик сари етаклайдиган, унинг қалбига малҳам, даво бўлгувчи амаллардан бири зикрдир. Зикр ҳар куни маълум вақт ичида Аллоҳни ёд этиб, ибодат қилмоқдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сахий Аллоҳга яқиндир, жаннатга яқиндир, одамларга яқиндир ва дўзахдан узоқдир. Бахил Аллоҳдан узоқдир, жаннатдан узоқдир, одамлардан узоқдир ва дўзахга яқиндир. Албатта, сахий жоҳил, бахил обиддан кўра, Аллоҳ азза ва жаллага маҳбубдир," - дедилар.