Халқ ёзувчиси унвонига эга, қалам аҳлининг аксарияти устоз деб билган Тоҳир Малик ўзларининг «Ҳусни хулқ» номли китобининг аввалида донолар бисотидан қуйидагини келтирган: «Сен ўзингни кўрмоқ истайсанми? У ҳолда кўзгудаги ташқи қиёфангга эмас, ичингдаги кўзгуга боқ». Биз эса, кунда неча бора кўзгуга қараймиз? Қалбимизга-чи?...
Хозирги фаровон, тинч-омон ва тўкин-сочин хаётимиз қадрига етмаган айрим ёшлар таълим олиш, ўкиш-ўрганиш фурсатини ғанимат билмай, бепарволик қилмоқдалар
Миссионерлик маълум ҳудуд аҳолисини Ватанидан бегоналашишига, Ватан тақдирига нисбатан бефарқлик кайфиятини шаклланишига йўл очади.
Катта шов-шувга сабаб бўлган бундай сохта, ёлғон, бўҳтон, туҳмат хабарларни тарқатаётган кишиларни, ҳеч шубҳасиз, халқимизнинг, миллатимизнинг, динимизнинг (!) душманлари, ёлғончилар дея оламиз. Модомики, улар шу заминда яшаб, мамлакатнинг қонунларига ҳам бўйсунмаяптими, демак, улар давлатнинг ҳам душманидир.
Баъзи инсонлар тумор, исириқ, тақа, кўзмунчоқ, чиғаноқ ва шунга ўхшаш нарсалар кўз тегишини олдини олади ёки турли бало-офатларни даф қилади, дея ишонадилар. Одатда улар буни сеҳргар, фолбин ёки айрим кекса кишилардан эшитиб олган бўладилар.
Аллоҳ таоло хабар беради. Ҳадиси қудсийда: “Эй Одам фарзанди! Хазинангдан бир қисмини Менинг ҳузуримга омонат қўй. У на ёнади, на чўкади ва на ўғирланади. Ниҳоятда муҳтож бўлганингда уни ўзингга бекаму-кўст қайтараман”. (Байҳақий Ҳасан Басрийдан (р.а.) ривоят этганлар).
Ҳаё сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда «Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб ўзини паст олиш ва ўзгаришдир».
Аллоҳ таоло бундай амр қилади: "Қачон бизнинг оятларимизни (масхара килишга) киришаётган кимсаларни кўрсангиз, то бошқа гапга киришгунларига қадар улардан юз ўгиринг! Энди агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг"(Анъом,68, мазмуни)