Ким биродарининг обрўсини (тўкилишидан, яъни ғийбат қилишдан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) Қиёмат кунининг оловидан сақлайди
Бандаликни бажо келтирган марҳумлар ётган қабрларни –яъни мозорларни вақти-вақти билан зиёрат қилиб туриш шариати исломияда мавжуд амаллардандир
ХХ аср сўнггида мусулмон оламида ислом ниқоби остидаги ақидапарастлик гуруҳларидан ташқари яна бир таҳдиднинг янги қатлами намоён бўлди.
Ижтимоий тармоқларнинг хатарларидан бири турли асоссиз маълумотларни тарқатиш, бўҳтонлар ҳамда уйдирмаларни урчитиш ҳолатларидир.
Фарзанд туғилган хонадон албатта, баракага тўлади.
Араб тилида ширк сўзи «икки нарсани тенглаштириш», «тенгдош қилиш», «шерик қилиш» деган маъноларни билдиради. Шариатимизга кўра, ширк энг оғир зулм, энг қабиҳ жаҳолат ва энг катта гуноҳ саналади. Ундан қайтариш жамики анбиёлар даъватининг асоси ва самовий шариатларнинг мағзидир.
Фақиҳларнинг истилоҳида ҳамда ҳадисларда қораланган бидъат деганда, диндан деб даъво қилинсада, аслида диндан бўлмаган тўқима йўл назарда тутилади.
Буюк Роббимиз яратилмиш махлуқотлар гултожи инсонни ризқи билан яратди ва унинг насибасини Ўз зиммасига олди