Гуноҳлардан узоқ бўлиш айб ахтармаслик, мўмининг гуноҳини ҳам ёймаслик зарур.
Абу Довуд Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса имоннинг аслидандир: “Лаа илааҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик. Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз”, дедилар.
Дунёда глобаллашув жараёнлари жадаллик билан ривожланаётган ҳозирги даврда манфаатлар тўқнашуви минтақа, миллат ва дин танламас иллатларни юзага чиқармоқда.
Ислом дини таълимотларида, хусусан Куръони Карим ва ҳадиси шарифларнинг бир неча ўринларида инсоннинг ўз жонига қасд килиши қораланган.
Дуо – ибодат турларидан бири бўлиб, инсон руҳига қўшиб яратилгандир. Қийинчилик вақтида ўз-ўзидан, биров ўргатмаса ҳам ҳар бир одам Аллоҳга илтижо қилади.
Ҳозирда баъзи гуруҳ ёки шахслар томонидан “ўз-ўзини ўлдириш” тушунчаси шаҳидлик деб нотўғри талқин қилинмоқда. Аслида бу ҳаракатлар ҳам шахснинг ўз ҳаётига тажовуз қилиши бўлиб, Қуръон ва суннатга кўра ўз жонига суиқасд қилиш ҳисобланади.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳожилар ва умра қилгувчилар Аллоҳ азза важалланинг меҳмонидирлар. Уларга сўраган нарсасини беради. Дуо қилган нарсаларини улар ҳақида ижобат қилади ва улар сарфлаган бир дирҳам эвазига минглаб беради” дедилар” (Шуъабил иймон).