Аллох Таоло Ўз каломида инсонларни огоҳлантириб “Ўзларингизни халок қилманг” деб мархамат қилади. Кашандалар ўзларини ўзлари ҳалок қилувчилардир. Улар ўзларига Аллоҳ Таоло томонидан берилган тана аъзолари, соғликлари, ақлларини зое қилгувчилардир.
Ислом дини Туронзаминга милодий VII асрнинг 50 (ҳижрий 30) йилларида халифа Усмон ибн Аффон даврида етиб келгани тарихдан маълум. Фотиҳлардан Қутайба ибн Муслим ҳижрий тўқсон тўртинчи йили (милодий 712–713 йиллар) Бухоро арки ичидаги мажусийлар бутхонасини масжидга айлантирди. Шаҳар аҳолисини ҳар жума куни у ерга йиғилишга буюрди. Унинг ҳар жума куни жарчи қўйиб, одамларни намозга чақиртирганини Абу Бакр Муҳаммад Наршахий “Бухоро тарихи” китобида ёзади.
Пайғамбаримиз с.а.в. Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб борганларидан сўнг туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, деганлар. Демак, ватанни севиш, туғилиб ўсган ердаги бор нарсаларни ардоқлаш, узоққа борилганда соғиниб яшаш ҳар бир кишида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғулардир.
Фарзанд Яратган томонидан берилган улуғ неъматдир. Ота-она бу неъматга шукр қилишлари лозим. Ота-она берилган фарзанднинг шукрини адо қилишлари учун, уни соғлом ва гўзал хулқли қилиб тарбиялашлари даркор. Тарбия эса, эмизишдан бошланади. Бу ишда ота-онанинг келишмовчиликлари, ораларининг бузилиши узр бўла олмайди. Катталарнинг жанжали туфайли мурғак гўдак зарар тортмаслиги, унга берилган ҳақ-ҳуқуқлар поймол қилинмаслиги керак.
БАҒРИКЕНГЛИК ИНСОНПАРВАРЛИК БЕЛГИСИ