Фарзанд инсонга Аллоҳ таоло томонидан берилган улуғ неъматларнинг биридир. Ҳар бир неъматнинг шукронаси бўлганидек, фарзанд неъматининг шукронаси эса ҳар бир ота-она фарзандларига чиройли таълим-тарбия ва одоб-ахлоқ беришлигидир.
Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қурбонликни чин кўнгилдан ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) унинг учун дўзахдан парда бўлади», дедилар» (Имом Табароний ривояти).
Уламоларимиз юқоридаги ҳадисдан келиб чиқиб қурбонликнинг гўштини учга бўлиб, бир қисмини оила аъзоси билан егани, иккинчи қисмини қариндош-уруғ, таниш-билиш, қўни-қўшни, етим-есир, камбағал-муҳтожларга бергани, учинчи қисмини ўзи учун сақлаб қўйгани яхши, дейишган.
Либос ~ Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган беҳисоб неъматларидан бири. Одатда у инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади.
Қурбонлигини ўзи сўймоқчи бўлганлар ёки қурбонлик қилинаётган пайтда ҳозир бўлганлар ушбу дуолардан бирини танлаб, қурбонлик ибодатини адо этадилар. Ана шунда қурбонлик унинг номидан қабул қилинади.
Қўй ёки эчки қурбонлик қилмоқчи бўлган киши қурбонликда бошқа бировни шерик қила олмайди. Ушбу ҳайвонлар фақат бир оила номидан сўйилади. Пайғамбар алайҳиссалом ҳар гал қўчқор қурбонлик қилганларида, бошқаларни шерик қилмаганлар. Ваҳоланки, баъзан ўзлари номидан битта, қурбонликка қодир бўлмаган умматлари номидан яна битта сўйганлар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоздан олдин сўйса, ўзи учун сўйибди. Ким намоздан кейин сўйса, унинг қурбонлиги тўлиқ бўлибди ва мусулмонларнинг суннатини топибди», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Ана шундай ибодатлардан бири қурбонликдир. Фуқаҳоларимиз қурбонликнинг истилоҳий маъносини таърифлаб, «Қурбонлик бу – махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир», деганлар.