Ана шундай ибодатлардан бири қурбонликдир. Фуқаҳоларимиз қурбонликнинг истилоҳий маъносини таърифлаб, «Қурбонлик бу – махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир», деганлар.
Мўмин-мусулмонлар одатда ҳар йили Зулҳижжа ойида қурбонлик қилади. Унинг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларидан буён давом этиб келаётган ибодатлардан биридир.
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ! Қурбонликнинг ҳақиқати нима?» дейишди. У зот: «Отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатидир», дедилар. Улар: «Ундан бизга нима наф бор?» дейишди. «Ҳар бир тук эвазига битта яхшилик», дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, юнгчи?» деб сўрашди. У зот: «Юнгларнинг ҳар бир тукига битта яхшилик», деб жавоб бердилар» (Аҳмад, Ҳоким ва Ибн Можа ривояти).
Қурбонликларингизни каттароқ қилинглар, чунки улар Сирот кўпригида сизларга улов бўлади
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имконияти бўла туриб, қурбонлик қилмаган кимса намозгоҳимизга яқинлашмасин”, дедилар” (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган).
Биз сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик. (Анбиё 107)
Мусулмончиликдаги гўзал ахлоқлардан бири бу халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган муомала одобидир.
Саломатлик инсоннинг энг бебаҳо неъматиСаломатлик инсоннинг энг бебаҳо неъматидир. Уни асраш ва эҳтиёт қилмоғимиз фарз даражасидаги амалдирдир. Уни асраш ва эҳтиёт қилмоғимиз фарз даражасидаги амалдир