Тил билан қилинадиган улкан гуноҳлардан бири - ғийбатдир. Инсонларнинг обрӯ ва иззатларини сақлаш ичун ислом дини ғийбатни ҳаром қилган. Чунки ғайбат одамларнинг яширин айбларини ошкор қилиш ва уларнинг обрӯ - эътиборини тӯкишдан иборатдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир мусулмон банда кўчат ўтқазса, ёки экин экса, ундан бирон инсонми, қушми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа қилинганнинг савоби бўлади”,- дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти)
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Абу Ҳурайра, агар таҳорат қилсанг, “бисмиллааҳ вал-ҳамду лиллааҳ”, деб айтгин. Шунда амалларингни ёзиб турувчи фаришталар таҳоратинг сингунича сенга яхшилик (ажр-савоб) ёзишдан тўхтамайди”, дедилар” (Табароний “Муъжам”да ривоят қилган. Ҳайсамий ривоят санадини ҳасан, деган).
Хўжа Сайид Амир Кулол Бухорий ёдгорлик мажмуаси – Сайид Амир Кулол дафн этилган жой. Ҳаёти давомида у «буюк» деган маънони англатувчи Калон номини олган. Кулолчилик билан кун кўрган. Улуғ Устоз бўлишга қадар ҳам у машҳур бўлган. У ўз даврининг таниқли кулоли бўлган.
3 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ҳудудлардаги диний-маърифий ишлар билан яқиндан танишиш, имом-хатиблар ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиш мақсадида, Тошкент вилоятига ташриф қилдилар.
— Ҳозирда ўртакашлик қиладиганлар кўпайган, яъни бир иш берувчи билан шартнома тузади, унга ишловчи одамларни топиб бериб, эвазига пул олади. Ишловчи одамларга эса кам маош беради. Бундай ишлар шариатимизда мумкин-ми?
Оилага, ёшларнинг никоҳига эътибор қаратган жамиятда доимо соғлом муҳит ҳукм суради, тинч-тотув оилада файз, барака бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда оила қурган кишилар агар фақир ва камбағал бўлсалар, уларни бой қилиб қўйишини ваъда қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ деди: “Уч (киши) борки, Қиёмат куни мен уларга хусуматчиман: Менинг номим билан (аҳд) бериб, кейин хиёнат қилган киши; ҳур одамни сотиб, пулини еган киши; ишчи ёллаб, ундан (ишни) тўла талаб қилиб олиб, ҳаққини бермаган киши”.