Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда: “Одам боласи тонг оттирганда, тана аъзоларининг ҳаммаси тилга танбеҳ бериб - “Бизнинг тўғримизда Аллоҳдан қўрқ! Биз (нима ахволга тушсак хам) сен сабабли (тушамиз). Агар тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар эгри бўлсанг биз ҳам эгри бўламиз” дейишади” деганлар.
Birov kelib Paygʼambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan soʼradi: Ey Rasulullloh! Eng yaxshi inson kim? Аytdilar: “Umri uzoq boʼlib amali goʼzal boʼlgan odam”. Yana soʼradi: “Eng yomon inson kim? Аytdilar: “Umri uzoq boʼlib xulqi yomon boʼlgan odam”, dedilar.
Бу ибора арабча “куфр” сўзи ўзагидан олинган. Луғатда “инкор қилиш”, “ёпиш”, “каффорат бериш” каби маъноларни англатади. Истилоҳда эса мўмин кишини асоссиз сабаблар билан кофирга чиқариш демакдир.
Farzand yaratganning ulugʼ ne’mati, dunyo hayotining ziynati, qalb rayhonidir. Koʼzlarni quvontiradigan sogʼlom farzand har bir ota-onaning ezgu niyatidir.
Мўмин киши ўзига етган мусибатни Аллоҳнинг тақдири-ўлчови бўлганини тушуниб етса, бу қийинчилик ва мусибатларни у осон кечиради. Чунки, унинг хотири жам, кўнгли тўқ бўлади. Мусибатга сабр қилади. Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Иймонсиз киши бўлса, мусибат етганда сабрсизлик қилади, турли бахоналар ахтаради, ғам-ғуссага ботади ва ўзича қутулмоқчи бўлиб, турли зарарли усулларни қўллайди.
Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда, кам таъминланган иқтисодий ночор оилаларга ҳукуматимиз томонидан раҳбарларимиз томонидан эътибор берилиши халқимиз ўртасида меҳр -муҳаббатни зиёда қилиб, ёрдамга муҳтож кишиларга саховат ишларини амалга ошишида ўрнак бўлмоқда.
Албатта, ҳар бир мўмин, мусулмон қиладиган ҳар ишда Аллоҳ ризолигини ният қилса, яхши иши учун ўн баробар ё ундан ҳам зиёда яхшилик кўриш бу Аллоҳнинг лутфи, фазли, карами. Ва У Зотнинг бандага меҳрибонлигидир.
«Ийд» сўзи луғатда «қайтиш» деган маънони англатади. Динимизда байрамлар қайта-қайта келгани учун «ийд» деб номланган. Энг муҳими, икки ийд кунлари мўмин-мусулмонларга Аллоҳ таолонинг кўплаб хайру баракаси, фазлу марҳамати қайта-қайта келади. Ийд одатда бизнинг тилимизда ҳайит деб аталади.