ЭҲСОН ФАЗИЛАТЛИ АМАЛ
07 феврал 2022 й.
324 марта ўқилди.

ЭҲСОН ФАЗИЛАТЛИ АМАЛ
 
Араб тилида эҳсон сўзининг маъноси кўп бўлиб, эҳсон деганда одатда бирор неъматни бериш ва фазл-у карам кўрсатиш тушунилади. “Эҳсон” сўзи луғатда “яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш” маъноларини ҳам англатади.
Қуръонда эҳсоннинг фазилати ҳақида эҳсон қилувчиларга бериладиган савоб-мукофотлар учун етадиган манфаатлар кенг баён этилган: “(Эй Муҳаммад) Сиздан нима эҳсон қилишни сўрарлар “Нима эҳсон қилсангиз ҳам ота-онага, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилинг, қандай яхшилик қилсангиз ҳам, Аллоҳ уни албатта билади” (Бақара сураси, 215-оят).
Ҳақиқатдан, бирор кишига бир яхшилик қилсангиз ёки эҳсон қилсангиз, бундан дилимиз равшан тортади руҳий хотиржамлик юзага келади, бировларга манфаатингиз текканидан хурсанд бўласиз. Эҳсон қилинган киши ҳам, ўзига кўрсатилган яхшиликдан севинади, кўнглида сизга нисбатан муҳаббат пайдо бўлади, агар сизга душманлиги бўлса унутади. Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида ҳурмат, эҳтиром, тотувлик пайдо бўлади, адоватлар барҳам топади, осойишталик ва фароғат барқарор бўлади. Энг асосийси кимга яхшилик қилсангиз Аллоҳ таоло уни “Ким бир яхшилик қилса, ўша яхшилик ўн баробар қилиб қайтарилади”. (Анъом сураси, 160-оят).
Қуръони Каримда яхшилик эҳсон қилувчиларнинг сифатлари батафсил баён этилган. Улар кечалари туриб намоз ўқувчилар, тун оғишида парвардигордан мағфират сўровчилар, мол-мулкларидан муҳтожлар ва фақирларга насиба ажратувчи кишилардир. Эҳсоннинг турлари кўп: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига эргашиш ҳам эҳсон, бировни кечириш ҳам эҳсон, бошга келган мусибат ва озорларга сабр қилиш ҳам эҳсон, ҳатто ширин сўз ҳам, бировга яхши муомала қилиш ҳам эҳсондир. 
Ривоятларда келтирилишича, Мадинаи Мунавваранинг ташқарисида бир кўзи ожиз кампир яшар эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳар куни эрталаб ҳеч кимга билдирмасдан, холис Аллоҳ таолонинг розилиги учун кампирга эҳсонлар бериб уй ишларини қилиб берар эди. Бир неча кундан кейин ўзидан олдин кимдир келиб, бу ишларни қилиб кетаётганлигини сезиб қолди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу буни аниқлаш учун таҳажжуд намозидан кейин, бомдоддан аввал ўша уйга борди. Қараса Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу кампирнинг хизматини қилиб, чиқиб кетаётган эди. (Одамийлик Мулки китобидан).
Улуғ солиҳ бандалар доимо Аллоҳ таолонинг розилиги учун мана шундай халқ хизматида бўлиб, эҳсонлар қилганлар. Шунинг учун уларнинг номлари қиёматгача боқий қолади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши: “Ё Расулуллоҳ, амалларнинг афзали қайси?”, - деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритилиши ёки ундан қарзини узишга кўмаклашиш ёки унга таом беришинг”, - дедилар. (Имом Табороний ривояти).
“Қариндошга, мискин ва йўловчига хайр-эҳсон қилиш билан ҳақларни адо этиш ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки исрофгарлар шайтоннинг биродарларидир. Шайтон эса Парвардигорига ўта ношукур эди. (Исро сураси, 26-27-оятлар).
Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, эҳсонни фақат зиёфат кўринишда эмас ўша зиёфатга кетадиган маблағни муҳтож оилаларга, меҳрибонлик ва Қариялар уйига, ободонлаштириш ишларига, ёшларга, илм-маърифат тарқатиш уйларига сарф қилинса нур устига нур бўлади. Ҳаммамизни Роббим хайр–у эҳсонлар қиладиган солиҳлардан қилсин.
 
Олот туман “Халифа” жомеъ масжид

имом-хатиби Мавлонов Комилжон  

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram