ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ВА УЛАРНИНГ ХАВФ-ХАТАРИ
18 май 2021 й.
53 марта ўқилди.

 
                             ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ВА УЛАРНИНГ  ХАВФ-ХАТАРИ                                                                                                                                                                                        Кўплаб тадқиқотчилар таъбирича, инсоният янги тамаддунга қадам қўйганини ҳар нафасда ҳис қилмоқда. Бутун дунёда қадриятлар алмашиши, интеграциялашув, глобаллашув, агар таъбир жоиз бўлса, маданиятлар аралашуви, синтезлашуви жараёни кечаётган ҳозирги пайтда ўзга урф-одатларга, маънавий тамойилларга мойил бўлиши табиий ҳол. Бугунги глобаллашув даврида ахборот тарқатиш ниҳоятда замонавий қиёфага кирди. Интернет тармоғининг жадал ривожланиши жамият ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Одамлар иш кунини интернетдан бошлаб, у билан якунлайдиган бўлиб қолмоқдалар.
Ушбу жараён нафақат катталарга, ҳатто болалар психологиясига ҳам таъсир қилмоқда. Фарзандларимиз жажжи маънавий дунёсини эгаллаш борасида турли ахборот расталаридан ташқари яна мафкуравий бозорларда ҳам “савдо” кетмоқда. Болалар онг-у шуурини эгаллаш қуролларидан бири компютердаги интернет тармоғи ҳисобланиб, у бошқа воситаларга қараганда етакчилик қилмоқда. Бугун компютер технологиялари ҳаётимизда мустаҳкам ўринга эга, компютер саводхонлиги кўрсаткичи эса кўп ҳолларда инсоннинг юқори савиясини белгилаб берадиган омилга айланиб бормоқда. Эндиликда компютерда ишлашни билмайдиган ходимни яхши мутахассис дейиш қийин. Агар ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида ёшларнинг энг севимли машғулотлари мусиқа тинглаш ва телекўрсатувлар кўриш бўлган бўлса, ҳозирги пайтда эса компютер ва интернет аввалги қизиқишларни ёш авлод ҳаётидан сиқиб чиқарди. Замонамиз ёшларининг 70 фоизи ўз қизиқиш ва севимли машғулотлари ҳақида сўз юритганда спорт, дўстлар билан суҳбатлашиш, маънавий ва маданий ҳордиқ чиқариш билан бир қаторда компютер технологиялари, интернетга бўлган қизиқишини биринчи ўринда тилга олади. 
Шу боис улар уйда ҳам интернетга уланиш имкони бўлишини хоҳлаши табиий. Лекин, мутахассисларнинг фикрича, ёши ўнга етмаган бола одатда мустақил равишда интернетдан «фойдаланиш учун зарур бўлган танқидий, таҳлилий фикрлаш ва шу асосда маълумотларни фарқлаш уларни ажрата билиш, қобилиятига эга эмас. Шу сабаб сўнгги пайтларда интернет орқали таҳдид этиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Бу каби тармоқ безорилигининг энг биринчи қурбонлари айнан ёшлар қатлами, хусусан, ўсмирлар ҳисобланади. Бугунги кунда интернет тармоғида келадиган баъзи бир ножўя маълумотлардан эҳтиёт бўлайлик.

Пешку туман “Хўжа Бешик” жомеъ масжид

имом - хатиби Н.Жумаев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram