Исломда тафриқанинг (бўлиниш) бошланиши
18 май 2022 й.
236 марта ўқилди.

Исломда тафриқанинг (бўлиниш) бошланиши

Фирқа сўзи арабча бўлиб, “ажралиб чиқиш, бўлиниш” - деган маъноларни англатади. Ислом динида фирқаларнинг вужудга келиши хазрати Усмон (р.а.) нинг хиёнаткорона ўдирилишлари билан бевосита боғлиқ. Бу вақтгача мусулмонларнинг барчаси бир жамоа бўлиб келганлар. Ҳазрати Усмон (р.а.) нинг вафотларидан сўнг мусулмонлар ҳазрати Али ибн Абу Толиб (р.а) ни халифаликка сайлашган бир пайтда Шоми Шарифда волийлик вазифасини бажарувчи Уммавийлардан бўлган Муовия ибн Абу Суфён Ҳазрати Али (к.в.) ни Усмон (р.а)нинг қотилини топишда сусткашлик қилаётганга айблаб, то қотил топилиб , қасос олинмагунча ўзи ҳам шом аҳолиси ҳам Ҳазрати Али (к.в) га байъат бермаслигини эълон қилди. Келишмовчиликлар шу  даражада келиб қолдики,ниҳоят миллодий 657 йили , ҳижрий 37 йилда Ҳазрати Али (к.в.) билан Муовия қўшинлари ўртасида Сиффин деган жойда жанг бўлиб ўтди.
Урушда Муовия ўзининг мағлуб бўлишига кўзи етиб ҳийла ишлатади ва мавжуд вазятни ислоҳ қилиш учун ҳакам тайинлаш ва унинг ҳукмига рози бўлишни таклиф этиб сулҳга чақиради. Кўпчилик мусулмонларнинг қони тўкилмаслигини ўйлаб бу таклифга Ҳазрати Али (к.в.) ҳам рози бўладилар. Шунда таҳким воқеаси содир бўлади. Бу воқеа шундан иборатки, Муовия ўзининг тарафидан ҳакамлик қилишига Абдураҳмон ибн Авф деган машҳур саркарда бўлган саҳобани юборади. Ҳазрати Али (к.в) эса, ўз томонидан ҳакамлик қилишга Абу Мусо ал-Ашъарийни юборади. Абдураҳмон ибн Авф машҳур саркарда бўлиб, уруш ҳийлаларини яхши биладиган, вазиятни тушунадиган саҳоба эди. Шунинг учун ҳам у Ашъарийга ҳозирги урушда ҳеч тараф енга олмаганлигини, томонларни тинчлантириб туриш учун Ҳазрати Али (к.в)ни ҳам Муовияни ҳам халифа деб, эълон қилмай вақтинча ҳазрати Умарнинг ўғлини халифа деб эълон қилиб турсак, кейин иккаласининг қайси бири урушда енгса, шу халифа бўлади деб, ҳийла ишлатади. Натижада Ашъарий халққа юзланиб Ҳазрати Али (к.в.)нинг халифалигини бекор қилишини айтиб шундай деган : «Мен Ҳазрати Али (к.в)нинг халифалигини Аллоҳ номи билан бекор қиламан» дейиши биланоқ Абдураҳмон ибн Авф, Муовияни халифа деб эълон қилиб юборади. Бу воқеадан кейин Ҳазрати Али (к.в)нинг тарафдорлари орасидан бир неча минг киши Муовиянинг таклифига рози булганлиги учун Ҳазрати Али (к.в)га очиқдан-очиқ қарши чиқадилар. Мана шу воқеа хаворижлар фирқаси юзага келишининг илк кўриниши эди. Кейинчалик хаворижларнинг ўзи ҳам бир нечта тоифаларга бўлиниб кетган. Улар Ҳазрати Али (к.в)га ва у зотнинг халифаликка лойиқ эканликларига тана (хилоф) қиладилар .


"Ҳазрати Бобо" жомеъ масжиди 
имом-хатиби Суннатуллоҳ Фахриев
 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram