Фикр-мулохозалар
Савол ёзилди: | Мақсуд Аҳмад |
Бухорони исломий ва меъморий обидаларга бу қадар бой шаҳар деб ўйламагандим. Шу соҳа бўйича мутахассис бўлсам-да, Ўзбекистон ҳақида, жумладан, Бухоро ҳақида китобларда ўқиганман, холос. Бугун Бухорони, сирли-сеҳрли эртаклар оламини кўриш насиб этди менга...
Мақсуд Аҳмад. Покистон |
|
Савол ёзилди: | Али Ғолий Нажот |
Хожа Нақшбанднинг ҳузурларига келиб, бошимиз кўкка етди ва ушбу зиёратгоҳ чин ислом ва мусулмонларга хизмат қилаётганлигига амин бўлдик
Али Ғолий Нажот. Эрон |
|
Савол ёзилди: | Дагит Сингх |
Бутун жаҳонга маълуму машҳур бўлган Бухоро бизни ўзининг қадим обидалари ва замонавий кўриниши билан мафтун этди. Ҳукуматингизнинг бу борада олиб бораётган ишлари таҳсинга сазовор
Дагит Сингх. Ҳиндистон |
|
Савол ёзилди: | Муҳаммад Ҳасан Толибиён |
Гўзал диёрингиз Ўзбекистоннинг нодир гўшаси – Бухоро – қутлуғ маданият бешиги, қалби пок, диёнатли инсонлар яшайдиган мўътабар манзил...
Муҳаммад Ҳасан Толибиён. Эрон. |
|
Савол ёзилди: | Францис Чилд |
Йиғин баҳонасида дунёнинг турли мамлакатларидан келган кўплаб мутахассислар бир ерга жам бўлишди, ўзаро фикр алмашишди, Бухоройи шарифнинг муаззам обидалари бағрида кезиб, беқиёс руҳий озуқа олишди. Ўзларини сафарда эмас, ўз уйларида юргандек ҳис этишаётгани, халқингиз билан худди қадрдонлардек суҳбат қуришаётгани, суратга тушишаётгани – бунга ёрқин далил!
Францис Чилд, ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси марказининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўлими бошлиғи. |
|
Савол беринг
* - асосий қаторлар